КОЛЛЕЖДА ОЧИҚ ДАРСЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ.

Kafedra hayotidan lavhalar

КОЛЛЕЖДА ОЧИҚ ДАРСЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ.

Сообщение bonu » 01 мар 2018, 10:32

2018 йил 22 февраль куни Француз тили ва адабиёти кафедрасининг ёш иқтидорли талабалари томонидан кафедранинг ҳамкорлик фаолияти доирасида Булунғур педагогика ва спорт коллежи талабалари учун очиқ дарслар ўтказилди. Мазкур очиқ дарсларни 4-курс талабалари Тураева Мафтуна, Файзуллаева Нодира, Нормуродова Сабина ва Зиядуллаев Абубакрлар олиб боришди. Очиқ дарсларнинг мавзулари “Франциянинг рамзлари”, “Франкофон давлатлар” ва “Французча предлоглар” мавзусида ташкил этилган бўлиб, бунда талабалар ўзларининг француз тилида дарс бериш маҳоратидан фойдаланган ҳолда кўргазмали тарзда ҳамда слайдлар ёрдамида коллеж талабаларига мавзуларни батафсил тушунтириб беришга ҳаракат қилдилар.
Ушбу очиқ дарслар кунида француз тилига қизиқувчи коллеж талаба ёшларининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқиши янада ортди. Бу ҳолат талабаларнинг очиқ дарслар давомидаги француз тилига иштиёқ билан бўлган ёндашувлари орқали кўзга ташланди. Коллежнинг француз тили ўқитувчиси Умрзоқов Шарофиддин мазкур коллеж талабалари француз тилини ўрганишга нисбатан анча катта эътибор билан ўрганаётганлигини, қолаверса, француз тили бўйича олимпиадага тайёрланаётган талабалар ҳам мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтди.
Коллеж маъмурияти француз тили бўйича бундай очиқ дарслар куни ташкил этилганлиги учун Француз тили ва адабиёти кафедраси жамоасига ва очиқ дарслар муаллифи иқтидорли талабаларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ёш иқтидорли талабалар ҳам бундай очиқ дарслар куни ташкил этилиши орқали ўзларининг педагогик маҳоратлари бўйича амалий кўникма ва малакаларга эга бўлганидан мамнун бўлдидар.
Вложения
20180227_101717.jpg
20180227_101717.jpg (83.21 KiB) Просмотров: 86
20180227_102410.jpg
20180227_102410.jpg (98.94 KiB) Просмотров: 86
20180227_111008.jpg
20180227_111008.jpg (78.96 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_191057.jpg
IMG_20180228_191057.jpg (194.99 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_191342.jpg
IMG_20180228_191342.jpg (182.5 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_192057.jpg
IMG_20180228_192057.jpg (172.73 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_192402.jpg
IMG_20180228_192402.jpg (168.78 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_193017.jpg
IMG_20180228_193017.jpg (142.92 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_222508.jpg
IMG_20180228_222508.jpg (168.07 KiB) Просмотров: 86
IMG_20180228_223045.jpg
IMG_20180228_223045.jpg (141.03 KiB) Просмотров: 86
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron