ИҚТИДОРЛИ МАГИСТРАНТЛАР ИЛМИЙ СЕМИНАРИ

Kafedra hayotidan lavhalar

ИҚТИДОРЛИ МАГИСТРАНТЛАР ИЛМИЙ СЕМИНАРИ

Сообщение bonu » 24 фев 2018, 12:07

2018 йил 24 февраль куни Француз тили ва адабиёти кафедраси ёш иқтидорли магистрант - талабаларининг илмий – услубий семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарда кафедранинг 2-курс магистрантлари томонидан бажарилаётган магистрлик диссертациялари бўйича иккита долзарб мавзу юзасидан маърузалар тингланди. Илмий семинарда кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчиларидан Сувонова Н., Атауллаева Д., Пулатова Н., Шукурова Р. ва кафедранинг бир гуруҳ ёш иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Ушбу илмий – услубий семинарда 2-курс магистранти Толлиев Ориф ўзининг “Француз тилида сўроқ категорияси ва унинг ўзига хос прагматик хусусиятлари” мавзусидаги маърузаси билан чиқиш қилди. Бунда магистрант Толлиев О. ўзининг илмий раҳбари профессор Мирзаев И. билан биргаликда француз тилидаги сўроқ категориясини французча бадиий асарлар асосидаги илмий изланишлари натижаси хусусида тақдимотлар орқали маъруза қилди.
Илмий-услубий семинарнинг навбатдаги маърузачиси 2-курс магистранти Муқумов Т. “Француз ва ўзбек тили фразеологиясида қофия ва унинг қиёсий тадқиқи” мавзусида чиқиш қилди. У ўз маърузасида иккала тил фразеологиясида мавжуд қофия ва унинг ўзига хос назарий ва амалий жиҳатлари, шунингдек, иккала тил фразеологиясини қиёсий ўрганиш натижасида аниқланган дифференциал ва нодифференциал хусусиятлар борасидаги қизиқарли фактик маълумотларни баён этди.
Иккала маъруза ҳам семинар иштирокчилари ўртасида қизиқарли мунозарага сабаб бўлди ва ушбу илмий семинар давомида келтирилган таклиф ва айрим эътирозларни маърузачилар ўз магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёнида инобатга олишлари айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, ҳар ойда бир марта худди шундай ёш иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича илмий семинар ўтказилиши ва унда қизиқарли мунозара тарзидаги маърузалар муҳокама қилиниши ёшлар илмий жамиятини янада фаоллаштиришга ёрдам бериши кафедра мудири томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Вложения
IMG_20180223_172832.jpg
IMG_20180223_172832.jpg (160.06 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_172341.jpg
IMG_20180223_172341.jpg (186.05 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_233114.jpg
IMG_20180223_233114.jpg (157.29 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_172456.jpg
IMG_20180223_172456.jpg (194.82 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_172547.jpg
IMG_20180223_172547.jpg (152.88 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_172743.jpg
IMG_20180223_172743.jpg (128.15 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_233018.jpg
IMG_20180223_233018.jpg (179.8 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_233227.jpg
IMG_20180223_233227.jpg (182.64 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_233649.jpg
IMG_20180223_233649.jpg (182.86 KiB) Просмотров: 83
IMG_20180223_234312.jpg
IMG_20180223_234312.jpg (179.1 KiB) Просмотров: 83
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron