ТАЪЛИМДА СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИК УЙҒУНЛИГИ

Kafedra hayotidan lavhalar

ТАЪЛИМДА СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИК УЙҒУНЛИГИ

Сообщение bonu » 21 фев 2018, 16:04

2018 йил февраль ойининг иккинчи ярмида Француз тили ва адабиёти кафедраси фаолиятини ўрганиш мақсадида институт таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ кафедрага ташриф буюрди. Мазкур ишчи гуруҳ раиси профессор Р.Шодиев, аъзолардан профессор Махмудова М., ўқитувчилар Анорбоева Ф., Ёрбеков У. ва бошқалар кафедра фаолиятини ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий - услубий ва маънавий-маърифий ишлар нуқтаи назаридан ўрганиб чиқдилар. Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари кафедра фаолиятини ўрганиш жараёнида унинг келгусидаги аттестацияга тайёрлик ҳолатини ўрганиб чиқдилар ва ўзларининг кўмак гуруҳи сифатидаги кўплаб таклиф ва тавсияларини ҳам бериб ўтдилар.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўтиладиган айрим амалий машғулотлар ҳам ишчи гуруҳ аъзолари томонидан сифат ва самарадорлик жиҳатидан ўрганиб чиқилди. Хусусан, кафедра катта ўқитувчиси Атауллаева Д.нинг амалий машғулоти ишчи гуруҳ аъзоси Ёрбеков У. томонидан таҳлил қилинганда дарсга 100 балли тизим асосида баҳолашга кўра 95 балл қуйиш мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, дарс бериш самараси ва талабаларнинг билим даражаси ва уларга янги инновацион педагогик ёндашувлар билан тилнинг ўқитилиши мақсадга мувофиқ, деб баҳоланди.
Ҳозирги кунда кафедра жамоаси таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан юборилган ишчи гуруҳнинг қўшимча таклиф ва талаблари устида иш олиб бормоқда.
Вложения
IMG_20180215_110744.jpg
IMG_20180215_110744.jpg (102.16 KiB) Просмотров: 104
IMG_20180215_101052.jpg
IMG_20180215_101052.jpg (84.64 KiB) Просмотров: 104
IMG_20180215_101121.jpg
IMG_20180215_101121.jpg (86.03 KiB) Просмотров: 104
IMG_20180215_101136.jpg
IMG_20180215_101136.jpg (88.24 KiB) Просмотров: 104
IMG_20180217_003052.jpg
IMG_20180217_003052.jpg (183.31 KiB) Просмотров: 104
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron