МАЪНАВИЯТ СОАТИ : БОБУРХОНЛИК ВА ФОТО-КЎРГАЗМА

Kafedra hayotidan lavhalar

МАЪНАВИЯТ СОАТИ : БОБУРХОНЛИК ВА ФОТО-КЎРГАЗМА

Сообщение bonu » 21 фев 2018, 15:32

2018 йил 16 феврал куни Француз тили ва адабиёти кафедрасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган фото-кўргазма очилди. Фото-кўргазма кафедра катта ўқитувчиси Атауллаева Д. раҳбарлигида 1-2 курс талабалари томонидан ташкил этилди.
Мазкур фото-кўргазманинг очилишида профессор Шодиев Рустам Тохирович, институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси Хамдамова Маърифат, Роман-герман тиллари факультети декани Эгамназаров Қобил, кафедра мудири Сувонова Нигорабону ва бир қатор мураббий устозлар иштирок этишди.
Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган фото-кўргазманинг очилишидаги талаба Сувонов Бехруз томонидан ҳар бир тасвирга кўра олиб борилган тушунтиришлар ва изоҳлар тадбир иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди. Талабалар ўртасида савол-жавоблар викторинаси ҳамда “Мушоира” бўлиб ўтди. Талабалар шоир ижодининг турли лавҳаларини қамраб олган жўшқин ғазаллар ва афсус-надоматга тўла рубоийларини турли тилларда тараннум этдилар.
Тадбир сўнгида Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири Н.Сувонова сўзга чиқиб, Бобур дунёни ҳайратга солган йирик давлат ва маданият арбоби, моҳир саркарда, донишманд тарихчи, заковатли олим ва таржимон эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди ва кечада фаол иштирок этган талабаларни диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.
Вложения
20180216_093831.jpg
20180216_093831.jpg (75.2 KiB) Просмотров: 62
20180216_094235.jpg
20180216_094235.jpg (95.82 KiB) Просмотров: 62
20180216_094250.jpg
20180216_094250.jpg (55.23 KiB) Просмотров: 62
20180216_100243.jpg
20180216_100243.jpg (103.63 KiB) Просмотров: 62
20180216_101140.jpg
20180216_101140.jpg (81.31 KiB) Просмотров: 62
20180216_101512.jpg
20180216_101512.jpg (97.29 KiB) Просмотров: 62
20180216_101930.jpg
20180216_101930.jpg (116.26 KiB) Просмотров: 62
20180216_102121(0).jpg
20180216_102121(0).jpg (109.91 KiB) Просмотров: 62
20180216_104720.jpg
20180216_104720.jpg (94.04 KiB) Просмотров: 62
20180216_105521.jpg
20180216_105521.jpg (111.06 KiB) Просмотров: 62
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron