Страница 1 из 1

НАВОИЙ ИЖОДИ ТАЛАБАЛАР НИГОҲИДА

СообщениеДобавлено: 21 фев 2018, 15:21
bonu
2018 йил 9 февраль куни Француз тили ва адабиёти кафедраси жаомаси томонидан Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) таълим йўналишининг талабалари ўртасида шеърият мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган “DE L’HUMANISME ET DE LA JUSTICE DANS LES OEUVRES D’ALICHER NAVOI ” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.
Мазкур иншолар танловини ўтказиш орқали Навоий ижодини чуқур ўрганиш ва унда тараннум этилган идеал ҳаёт фалсафасидаги мазмундорлигини мукаммал англаб етиш имкониятини беради. Уларни баҳолашда талабаларнинг ушбу мавзу доирасидаги ижолий ёндашуви, шахсий қарашлари, француз тилида мустақил фикрлаш кўникмалари ҳамда имловий ва орфографик билим ва малакалари инобатга олинди. Иншолар танловини баҳолаш давомида қуйидаги талабаларнинг ёзган иншолари ижобий баҳоланди:
1-ўрин : 4-курс талабаси Файзуллаева Нодира
2-ўрин: 2-курс талабаси Сувонов Беҳруз
3-ўрин: 2-курс талабаси Абдухолиқов Адҳам
Иншолар танловидаги ғолиб талабаларни яна бир табриклаймиз ва уларга француз тили билимдони бўлишига ҳамда ижодкорона тарзда янада бой фикрлар билан иншолар ёзиш устида тинимсиз меҳнат ва самара тилаб қоламиз.