ИЛМИЙ СЕМИНАРДА В.ГЮГО ПРОЗАСИ ТАДҚИҚИ

Kafedra hayotidan lavhalar

ИЛМИЙ СЕМИНАРДА В.ГЮГО ПРОЗАСИ ТАДҚИҚИ

Сообщение bonu » 21 фев 2018, 15:05

2018 йил 2 февраль куни Француз тили ва адабиёти кафедраси мустақил изланувчиси Тоирова Дилфуза Файзуллаевнанинг “ХIХ аср француз адабиётида тарихий роман жанри тадрижи (В.Гюго прозаси мисолида)” мавзусида фалсафа докторлики илмий даражаси олиш учун ёзилган дессертатцияси бўйича илмий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда соҳага тегишли профессор-ўқитувчилар ва докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Мустақил изланувчи Тоирова Дилфуза Файзуллаевна мавзу бўйича қисқача маъруза қилди. Маърузадан кейин семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Семинар якунида соҳа олимлари томонидан докторлик диссертатциянинг ютуқ ва камчиликлари бўйича фикр ҳамда таклифлар бериб ўтилди.
Семинар сўнгида институт илмий семинари раиси проф. Ш.Сафаров ёш илмий изланувчига келгусида ҳимоягача бўладиган жарёнларда тадқиқотчилар амал қилиш лозим бўлган илмий этика қоидалари борасида тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, келтирилган барча камчиликларни бартараф этган ҳамда барча таклифларни имконият даржасида қабул қилган ҳолда илмий ишни давом эттириш йўлида омадлар тилади.
Вложения
Sem03.jpg
Sem03.jpg (34.04 KiB) Просмотров: 51
Sem02.jpg
Sem02.jpg (20.72 KiB) Просмотров: 51
Sem01.jpg
Sem01.jpg (32.18 KiB) Просмотров: 51
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron