Страница 1 из 1

МАТБУОТДА ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАР МУҲОКАМАСИ

СообщениеДобавлено: 21 фев 2018, 14:57
bonu
2018 йил январь ойи мобайнида Француз тили ва адабиёти кафедрасининг ижодкор талабаси, яъни 2-курс 03-француз гуруҳи иқтидори Файзуллаев Хуршид кафедра мудири Нигорабону Низомиддиновна раҳбарлигида матбуот саҳифаларида ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўта долзарб мавзулар юзасидан бир қатор ўзининг мунозарали мақолалари билан чиқиш қилди. Хусусан, талабанинг 2018 йил январь ойи давомида нашр қилинган “ЗАРАФШОН” газетасидаги “Қачон китоб ўқийииз?” ва “Буюк аждодларимизга муносиб бўламиз”, “ФИДОЙИ ЁШЛАР” журналидаги “Буюк келажак бугундан бошланади” ҳамда “E-YOSHLAR” электрон журналидаги “Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш” ва “Ватан тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муқаддас бурчдир” каби илмий – оммабоп мақолалари шулар жумласидандир.
Мазкур иқтидорли талаба Файзуллаев Хуршиднинг бугунги кун долзарб мавзулари юзасидан бундай ёниб ва куйиниб матбуотда фикр билдириши муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга бўлган мурожаати ва ишончи сабаб бўлди. Шундай экан, талаба Файзуллаев Х. ўз тенгдошларини юртбошимиз ишончига муносиб бўлишга ундаб қолади.