Француз тили фонетикаси ва грамматикаси кафедраси ўқитувчиларидан Н.Турсунова,Холмуродова З. ва Р.Курбоновалар 2014 йил 16 апрел куни Иштихон педагогика коллежида янги замонавий педагогик технологиялар асосида семинар утказишди. Семинар "CEFR" дастури бўйича маълумот борасида олиб борилди. Бунда маълумотлар хам ўзбек тилида хам француз тилида аник таърифлаб берилди. Дарс жараёнида укитувчининг тайёрлаб келган схемалар асосида утказилгани яхши натижа берди. Бу эса укувчиларнинг дарсни узлаштиришга ижобий таъсир килди.