“ЭНГ ЯХШИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Kafedra hayotidan lavhalar

“ЭНГ ЯХШИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Сообщение bonu » 28 июн 2018, 12:09

2018 йил 21 июнь куни институтимизнинг Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) таълим йўналишида таҳсил оладиган битирувчи талабаларнинг битирув малакавий иш ҳимояси бўлиб ўтди. Мазкур ҳимоя жараёнида талабалар ўзларининг йил давомида олиб борган илмий изланишлари борасида ўрганган илмий-назарий маълумотлар ва улар бўйича эришган натижа ҳамда ўзларининг илм-фанга бўлган қизиқишларини намоён этдилар. Шунингдек, талабалар битирув малакавий ишларининг илмий натижалари сифатида кўплаб илмий мақола ва тезислар ҳамда услубий ишланмалар яратганлигини ўз БМИ тақдимотларида кўрсатиб ўтишди.
Шу билан бирга, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ҳар бир битирув малакавий ишнинг муаллифи томонидан амалий инновацион ишланмалар ишлаб чиқилди ва битирувчиларнинг мазкур инновацион амалий маҳсулотлари ҳимоя тақдимотлари билан биргаликда Якуний Давлат Аттестацияси Комиссияси эътиборига ҳавола қилинди.
БМИ ҳимояси ниҳоясида Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) таълим йўналиши бўйича Якуний Давлат Аттестацияси Комиссияси Француз тили ва адабиёти кафедраси томонидан ташкил этилган “Энг яхши битирув малакавий иш” танлови номинацияларининг совриндорларини аниқлашга ёрдам берди. ЯДАК хулосасига кўра :
1. Юсупова Гузал хорижий тилни CERF талаблари асосида баҳолаш мезонлари бўйича олиб борган илмий изланишларига кўра “Энг яхши битирув малакавий иш муаллифи” номинациясига;
2. Тураева Мафтуна француз тилидаги XXI аср неологизмлари бўйича қилган француз тилидаги намунали ораторлик нутқи учун “ Энг яхши нотиқ” номинациясига;
3. Тошқувватова Райхон француз ва ўзбек халқи байрам ва маросимлари лексикасининг қиёсий таҳлили бўйича олиб борган илмий изланиши учун “Энг қизиқарли мавзу муаллифи” номинациясига;
4. Уктамов Хуршед француз тилини ўқитишдаги масафали таълим тенденциялари мавзуси билан “Энг долзарб мавзу муаллифи” номинациясига;
5. Луқмонова Фохира Буюк ипак йўли эртакларини француз тилига таржима қилишга тайёрлаган БМИ тақдимоти орқали “Энг намунали тақдимот муаллифи” номинациясига сазовор бўлди ва улар Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Бундай рағбат, албатта битирувчи талабаларни келгусида магистрлик диссертациялари устида илмий-тадқиқот ишлари билан янада чуқурроқ шуғулланишга ундайди.
Вложения
IMG_20180621_085318.jpg
IMG_20180621_085318.jpg (111.25 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180621_100636.jpg
IMG_20180621_100636.jpg (120.23 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180621_103657.jpg
IMG_20180621_103657.jpg (110.06 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180621_130533.jpg
IMG_20180621_130533.jpg (112.82 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180621_130659.jpg
IMG_20180621_130659.jpg (98.89 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180622_002927.jpg
IMG_20180622_002927.jpg (210.08 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180622_003046.jpg
IMG_20180622_003046.jpg (233.25 KiB) Просмотров: 163
IMG_20180622_091858.jpg
IMG_20180622_091858.jpg (118.48 KiB) Просмотров: 163
bonu
Странник
 
Сообщений: 143
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron