ИҚТИДОРЛИ МАГИСТРАНТЛАР ИЛМИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Kafedra hayotidan lavhalar

ИҚТИДОРЛИ МАГИСТРАНТЛАР ИЛМИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сообщение bonu » 13 апр 2018, 12:38

Иқтидорли магистрантлар илмий семинарининг навбатдаги
йиғилиши бўлиб ўтди.
2018-йил 6-апрел куни Француз тили ва адабиёти кафедраси ёш иқтидорли магистрант - талабаларининг навбатдаги илмий семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарда кафедранинг 2-курс магистрантлари томонидан бажарилаётган магистрлик диссертациялари бўйича учта долзарб мавзу юзасидан маърузалар тингланди. Илмий семинарни илмий ишлар бўйича проректор Ш. Ашуров очиб берди ва унда кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчиларидан Сувонова Н., Атауллаева Д., Долиева Л., Шукурова Р. ва кафедранинг бир гуруҳ ёш иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Ушбу илмий семинарда 2-курс магистранти Имомова Гавҳар ўзининг “Ҳозирги замон француз тилида қисқартма сўзларнинг ишлатилиши” мавзусидаги маърузаси билан чиқиш қилди. Бу ишда магистрант ўзининг илмий раҳабари проф. Исмоилов С. билан биргаликда француз тилидаги газета ва журналлардаги қисқартма сўзларнинг таҳлили борасида тўхталди.
Илмий-услубий семинарнинг навбатдаги маърузачиси 2-курс магистранти Муқумов Т. “Француз ва ўзбек тили фразеологиясида қофия ва унинг қиёсий тадқиқи” мавзусида чиқиш қилди. У ўз маърузасида иккала тил фразеологиясида мавжуд қофия ва унинг ўзига хос назарий ва амалий жиҳатлари, шунингдек, иккала тил фразеологиясини қиёсий ўрганиш натижасида аниқланган дифференциал ва нодифференциал хусусиятлар борасидаги қизиқарли фактик маълумотларни баён этди.
Илмий семинарнинг навбатдаги маърузачиси Толлиев Ориф ўзининг “Француз тилида сўроқ категорияси ва унинг ўзига хос прагматик хусусиятлари” мавзусидаги маърузаси билан чиқиш қилди. Бунда магистрант Толлиев О. ўзининг илмий раҳбари профессор Мирзаев И. билан биргаликда француз тилидаги сўроқ категориясини французча бадиий асарлар асосидаги илмий изланишлари натижаси хусусида тақдимотлар орқали маъруза қилди.
Учта маъруза ҳам семинар иштирокчилари ўртасида қизиқарли мунозарага сабаб бўлди ва ушбу илмий семинар давомида келтирилган таклиф ва айрим эътирозларни маърузачилар ўз магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёнида инобатга олишлари айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, ҳар ойда бир марта худди шундай ёш иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича илмий семинар ўтказилиши ва унда қизиқарли мунозара тарзидаги маърузалар муҳокама қилиниши ёшлар илмий жамиятини янада фаоллаштиришга ёрдам бериши кафедра мудири томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Вложения
IMG_20180406_235754.jpg
IMG_20180406_235754.jpg (177.57 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180406_101409.jpg
IMG_20180406_101409.jpg (47.99 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180406_235041.jpg
IMG_20180406_235041.jpg (157.15 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180406_111005.jpg
IMG_20180406_111005.jpg (91.85 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180406_235432.jpg
IMG_20180406_235432.jpg (178.79 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180407_000559.jpg
IMG_20180407_000559.jpg (188.92 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180407_000726.jpg
IMG_20180407_000726.jpg (189.73 KiB) Просмотров: 11
IMG_20180407_001106.jpg
IMG_20180407_001106.jpg (230.16 KiB) Просмотров: 11
bonu
Странник
 
Сообщений: 135
Зарегистрирован: 15 апр 2016, 10:37
Имя: Nigorabonu
Фамилия: Suvonova
Статус: Учитель

Вернуться в Fransuz tili va adabiyoti kafedrasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron