Ўзбекистон ХҚҚ талабалар турар жойларини ўрганиш натижалари

Ўзбекистон ХҚҚ талабалар турар жойларини ўрганиш натижалари

Сообщение Dilbar » 27 фев 2014, 03:15

:!: Маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пуҳта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга еказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 6 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. :!:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Республика Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434 сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича ташкилий-ташвиқот чора-тадбирлари дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи Доимий ишлайдиган комиссиянинг 2014 йилга мўлжалланган ИШ РЕЖАСИ имзоланиб, ижрога йўналтирилди.

Мазкур иш режага асосан бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан олий ва ўрта махсус таълими муассасаларининг талабалар турар жойларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талаба-ўқувчиларни турмуш шароитини яхшилаш масаласи юзасидан ижтимоий тадбир ўтказилди. :!:

Тадбирда ёшларга оид давлат сиёсати, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсадлари, талабаларнинг, айниқса қизларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, талабалар турар жойларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида олиб борилган ижобий ҳаракатлар ва айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги муҳокама этилди.

Республикамизда 75 та Олий ўқув юртлари, 1554 та касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар мавжуд. Олий ўқув юртларида 258219 нафар талаба, ўрта махсус тизимда 1.639459 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, уларнинг 715424 нафари қизлардир.Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига қарашли 1031 та талаба ва ўқувчилар турар жойлари мавжуд.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жамоат ташкилоти сифатида ётоқхоналарда талаба ва ўқувчи қизлар учун яратилган шароитлар, қизларнинг маънавий даражаси билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиб бориш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб, ечим йўлларини масъулларга тақдим этишни режалаштирди.

:!: 2013 йил 31 декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ЁИҲ ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларининг маънавият-маърифат ва хўжалик ишлари бўйича проректорлари иштирокида Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалар турар жойларини ўрганиш ва мавжуд айрим салбий ҳолатларни яхшилаш юзасидан йиғилиш ўтказилган эди.

Йиғилишда талабалар турар жойларидаги ошхона, хожатхона, ювиниш хонаси ва талабалар хоналарининг санитария – гигиена ҳолатини янада яхшилаш, у ердаги шарт – шароитларни талаб даражасига етказиш борасида масъулиятсизлик, лоқайдлик мавжудлиги, бу камчиликларни бартараф этишда жамоат ташкилотларининг иштироки ва ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалар турар жойларида тарбиявий ишларни, ободонлаштириш ишларини намунали йўлга қўйиш, турли ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш, ижобий кўрсаткичларга эришган ўқувчи-талабалар, маъмурият ходимларини рағбатлантириш, бу борадаги ишларни ўрганиб бориш учун жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди.

Мазкур Ишчи гуруҳлари жорий йилнинг январ ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига қарашли бир қатор талабалар турар жойларини ўрганишди.

Талабалар турар жойларининг барчасига хос бўлган кўп учрайдиган камчиликлар аниқланди.

:!: Булар:
- хоналардаги мебеллар эскирган ёки етарли эмас;
- чойшаблар эски ёки ўз вақтида алмаштирилмаган;
- кроватлар устидаги иссиқ чойшаблар етарли эмас;
- хонадаги чироқлар куйган ва ўз вақтида алмаштирилмаган.
- ошхоналарда газ плиталар, раковиналар етарли эмас;
- ошхоналарда қозон ва идишлар учун қўшимча шкафлар йўқ;
- газ плиталар учун махсус тутун мўрилари ўрнатилмаган.
- ошхоналарда музлатгичлар йўқ.
- ювиниш хонасида кийим осиш учун илмаклар етарли эмас.
- ҳожатхоналар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.
- кир ювиш хонаси (бутун ётоқхонадаги талабалар учун) биринчи қаватда жойлашган, шароитлар яратилмаган (скамейкалар, тоғоралар йўқ).
- кир илиш учун дорлар тортилмаган, ёки етарли эмас.
- «Талабалар кенгаши» фаолияти етарли даражада ташкил қилинмаган.
- радиоузел ишламайди.
- талабалар хоналарида табиий гуллар ўстириш йўлга қўйилмаган
- талабалар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилмаган
- ижарада яшайдиган талабалар назоратдан четда қолиб кетяпти.

Тадбир якунида қуйидаги хулосалар тавсия этилади:
- Талаба ва ўқувчиларнинг турар жойларидаги маиший шароитларни яхшилаш бўйича тегишли давлат ташкилотларига таклифлар бериш;
- Ётоқхоналардаги бинобонларнинг (комендант) масъулиятини ошириш, маънавий даражасини юксалтириш мақсадида ўқувлар ташкил этиш;
- “Энг озода турар жой”, “Энг масъулиятли бинобон” каби танловларни ўтказиш;
- Ётоқхоналарда маънавий-маърифий тадбирларни кўпроқ ўтказишни йўлга қўйиш.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирок этди.
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Re: Ўзбекистон ХҚҚ талабалар турар жойларини ўрганиш натижал

Сообщение Dilbar » 27 фев 2014, 03:32

Шу тугрисида 26 феврал соат 18да вазирлик томонидан видиоселектор мажлис утказилди.
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель


Вернуться в Xotin-qizlar qo'mitasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron