Страница 1 из 1

Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи

СообщениеДобавлено: 17 ноя 2014, 18:31
Dilbar
12 ноябр куни Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган мазкур мукофот юксак истеъдоди, кенг дунёқараши ва бой тафаккури билан тенгдошларига намуна бўлаётган қизларни кашф этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорини рўёбга чиқаришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Бу галги танлов давлатимиз раҳбарининг шу йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда амалга ошириладиган кенг кўламли маданий-маърифий тадбирларга уйғун тарзда ўтиши билан аҳамиятли эканлиги қайд этилди.
Иштирокчилар адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият йўналишларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир йўналиш бўйича уларнинг ижодий ишлари ва чиқишлари, танловга тақдим этган материалларига баҳо берди.