Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишон

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишон

Сообщение Dilbar » 01 ноя 2014, 21:19

31 октябрь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида эълон қилинди.

Ҳужжатда шоиранинг ўзбек тилида «Сайланма» асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини, «Зулфия замондошлари хотирасида» китобини чоп этиш, Зулфиянинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида «Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти» мавзусида илмий конференция, 2015 йил мартида эса «Туркистон» саройида шоира хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш тадбирлари кўзда тутилган.

Қарорда қайд этилишича, Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш таклифи Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ва жамоатчилик вакилларидан чиққан.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия 1915 йил 1 март куни Тошкент шаҳрида туғилган (1996 йил августида, 81 ёшида вафот этган).
Вложения
zulfiya_31102014.jpg
zulfiya_31102014.jpg (52.72 KiB) Просмотров: 5750
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Вернуться в Xotin-qizlar qo'mitasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron