Талаба-қизларнинг тиббий саводхонлигини шакллантириш

Талаба-қизларнинг тиббий саводхонлигини шакллантириш

Сообщение Dilbar » 08 окт 2014, 16:18

2014 йил 9 сентябрда институт “Хотин-қизлар” кенгаши, Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда Республика ахоли репродуктив саломатлик маркази Самарқанд филиали раҳбарияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 5 августдаги 306-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда талаба-қизларнинг тиббий маданиятини шакллантириш, эрта турмуш қурушнинг салбий оқибатларига бағишлаб семинар учрашуви ташкил қилинди.
Тадбирда Республика ахоли репродуктив саломатлик маркази Самарқанд филиали директори У.М.Боборахимова, врачи З.И. Исакова, Саломатлик ва тиббий статистика институти ходими Н.Т.Давронова иштирок этиб, “Талаба-қизларнинг тиббий саводхонлигини шакллантириш” ва “Репродуктив саломатлик” мавзуларида қизиқарли маъруза қилди. Мавзу бўйича тузилган саволномага ҳар бир талаба ёзма тарзида ўз фикрини билдирди.
Тадбирда институт “Хотин-қизлар” кенгаши раиси Д.Н. Алимджанова “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашда оила ва институтнинг ўрни” мавзусида маъруза қилди. Семинарда жами 50 нафар талаба-қизлар ва ўқитувчилар иштирок этди.
Вложения
1.JPG
1.JPG (119.62 KiB) Просмотров: 6593
2.JPG
2.JPG (109.09 KiB) Просмотров: 6593
3.JPG
3.JPG (113.17 KiB) Просмотров: 6593
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Вернуться в Xotin-qizlar qo'mitasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1