15 май - “Халқаро оила куни”

15 май - “Халқаро оила куни”

Сообщение Dilbar » 17 май 2014, 18:06

2014 йилнинг 15 май куни инглиз факультетида “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ва 2014 йил 6 феврал “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ва дастури ижросини таъминлаш ва “Халқаро оила куни” муносабати билан “Эрта турмушга чиқишнинг зарарли оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари Г.Элтазарова, Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Д.Алимджанова, “Гедеон Рихтер ОАО” вакили З.Адизова, инглиз филологияси факультети хотин-қизлар кенгаши раиси М. Бахриддинова, “Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти” кафедраси ўқитувчилари З.Вафаева, М. Рахматова, “Инглиз тилини грамматикаси ва тарихи” кафедра ўқитувчиси Н.Амриддинова, факультетнинг 3курс 60 нафар талабалар иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари Г.Элтазарова сўзга чиқиб, Республикамизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига ко`тарилгани, “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар, 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори ва дастури ижросини таъминлаш юзасидан таълим муассасаларида шундай тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинаётганлигини айтиб ўтди. Оила жамиятнинг асоси ҳисобланади. Мамлакатимизда ёшларнинг соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ёшларга соғлом турмуш тарзининг нақадар муҳимлиги ва уни ташкил қилишда фаол бўлишга чақирди.

Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Д.Алимджанова сўзга чиқиб, оила жамиятнинг асосий буғини сифатида ўзига хос ижтимоий вазифа бажаришини таъкидлаб ўтди. Оилалар қанчалик мустаҳкам бўлса, жамиятимиз шунчалик мустаҳкам бўлади. Оиланинг ҳуқуқий асосини қонуний никоҳ ташкил қилади. Унда фақат қонуний никоҳгина оилада эр-хотин ва болалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқаради. Демак, оила қуришнинг бир қанча шартлари бор. Республикамизда оила қуришнинг яна бир шарти бу қизлар учун 17 ёшда, йигит болалар учун никоҳ ёши 18 ёш қилиб қонун билан белгиланган. Айни шу ёшда қиз бола ва йигит бола ҳам ақлан, ҳам жисмонан оила қуришда тайёр деб аталади. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасида мамлакатимизда 12 йиллик мажбурий таълим белгилаб берилган. Шу сабабли ҳар бир йигит ҳеч бўлмаганда 12 йиллик мажбурий таълимни олиб кейин оила қуришга бел боғласа албатта бу уларнинг келажаги учун яхши пойдевор бўлади.

Кейинги масала бўйича “Гедеон Рихтер ОАО” вакили З.Адизова репродуктив саломатликни сақлаш учун “Контрацептив воситалар ҳақида нималарни биласиз?” мавзусида сўзладилар ва эрта турмушга чиқишнинг репродуктив саломатлигига таъсирининг асоратларини олдиндан олиш чора – тадбирларини тўғрисида мавзусида тўхтадилар.

Сунг сўз инглиз филологияси факультети хотин-қизлар кенгаши раиси М. Бахриддиновага берилди. Ўз сўзида, Президентимиз эътибор қаратган баркамол авлодни келажаги албатта буюк бўлишини, бизда яратилган имкониятларга албатта соғлом фикр ва ақл билан жавоб беринг деб ўз сўзига якун ясади.

Тадбир жуда қизиқарли ўтди. Тадбирда талабалар билан савол - жавоблар ўтказилди.. Тадбирда айтиган мавзуларга оид слайд-презентация кўрсатилди.
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 276
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Вернуться в Xotin-qizlar qo'mitasi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron