Ўзбекистонда оммавий китобхонлик ҳафталиги

Ўзбекистонда оммавий китобхонлик ҳафталиги

Сообщение s-tolib » 06 мар 2017, 10:40

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Китоб орқали дунёни кашф этамиз” шиори остида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Бу ҳақда Кун.uz’ Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
666.jpg
666.jpg (63.57 KiB) Просмотров: 163

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги”ни ўтказмоқда.
Ҳафталик шу йилнинг 3-8 апрель кунлари республикадаги барча умумтаълим мактаблари, ахборот-ресурс марказларида ўтказилади. Ҳафталик доирасида:
илмий-амалий конференциялар;
давра суҳбатлари;
таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар;
янги адабиётлар кўргазмалари;
маҳорат сабоқлари;
турли танловлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилади.
Мазкур лойиҳанинг асосий вазифаси ахборот-кутубхона муассасалари ва мактаб кутубхоналарида ўқувчиларнинг бўш вақтларида китоб мутолаа қилишларига шароит яратиш, китобхонликни энг муҳим маданий эҳтиёж сифатида оммалаштириш, ўқувчиларда китобхонликка бўлган меҳрни ўйғотиш, оилада ва таълим муассасасида мутолаа муҳитини юзага келтириш ва ижодкор ўқувчиларни тақдирлашдан иборат.
Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур ҳафталикни уюшқоқлик билан ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида махсус методик тавсиянома ишлаб чиқилиб, жойларга етказилди. Ҳафталик якунлари бўйича унда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Манба: www.kun.uz
s-tolib
Странник
 
Сообщений: 105
Зарегистрирован: 19 май 2015, 08:40
Имя: Tolib
Фамилия: Saidov
Статус: другой

Вернуться в Axborot-resurs markazi

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron