"Kamolot" yangiliklari

"Kamolot" yangiliklari

Сообщение abror.j » 18 июн 2014, 14:19

2014 yil 28 iyun kuni soat 15:00 da Samarqand davlat chet tillar instituti "Kamolot" YoIH BT Kengashining yil yakunlariga bag'ishlangan yig'ilishi bo'lib o'tadi. Yig'ilishga barcha Kengash a'zolari qatnashishi shart.

Kun tartibi:

1. Yil davomida amalga oshirilgan ishlar to'g'risida fakultetlar sardorlari hisobotlari (M.Ergashev, Sh.Hakimov, A.To'xtamishev)
2. BT qoshidagi to'garaklarning yillik faoliyati to'g'risida (Yetakchi o'rinbosari M.Ergashev)
3. BT ning 2013-2014 o'quv yili mobaynida amalga oshirilgan ishlari to'g'risida (BT yetakchisi A.Jo'raqulov)
4. Yozgi ta'til vaqtida talaba-yoshlarning bo'sh vaqtlarini foydali mehnat bilan band qilish maqsadida tashkil etilgan "Bunyodkor mehnat otryadi - 2014" loyihasiga yoshlarni keng jalb qilish. (BT Kengash a'zolari)
5. Har xil masalalar
abror.j
Новичок
 
Сообщений: 18
Зарегистрирован: 18 июн 2014, 13:44
Имя: Abror
Фамилия: Jo'raqulov
Статус: Учитель

Re: "Kamolot" yangiliklari

Сообщение abror.j » 10 сен 2014, 12:27

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги байрам тантаналари вилоятимиз миқёсида кенг нишонланди. Шу жумладан, ушбу байрам тантаналарида ҳурматли ректоримиз доц. Ғ.Х.Рахимов, проректорлар, деканлар, декан ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва институтимиз профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда "Камолот" ЁИҲ нинг СамДЧТИдаги БТ кенгаши аъзолари ва фаоллари ҳам иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ҳокими З.Т.Мирзаев ўз кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг республикамизнинг ва вилоятимизнинг таниқли хонандалари иштирокида катта байрам дастури намойиш этилди.
Мустақиллик энг олий неъмат эканлиги, уни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашимиз кераклигини, бундай дориламон кунлар учун шукроналар айтишимиз кераклигини англаб етдик.

Шу фурсатдан фойдаланиб,
Барчани, шу жумладан институт раҳбариятини, профессор-ўқитувчиларни ва институтимиз талабаларини Мустақиллигининг 23 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Вложения
IMAG0023.jpg
IMAG0023.jpg (1.16 MiB) Просмотров: 1582
IMAG0020.jpg
IMAG0020.jpg (1.15 MiB) Просмотров: 1582
Последний раз редактировалось abror.j 10 сен 2014, 12:56, всего редактировалось 2 раз(а).
abror.j
Новичок
 
Сообщений: 18
Зарегистрирован: 18 июн 2014, 13:44
Имя: Abror
Фамилия: Jo'raqulov
Статус: Учитель

Re: "Kamolot" yangiliklari

Сообщение abror.j » 10 сен 2014, 12:55



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!" шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида 2014 йил 8 сентябрь соат 10:00 да Самарқанд санъат коллежи "Концерт зали"да "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлар етакчиларининг ўрни ва роли" мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда институтимизнинг 50 нафар иқтидорли ва фаол қатнашишди.

Конференция давомида 5 та маъруза ўқилди. Чиқишлар жуда қизиқарли ва таъсирчан бўлди. Конфернция сўнгида маърузачилар конференция мавзусидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларини беришди. Унда олий таълим муассасаларидаги БТ лар билан ўрта-махсус таълими муассасаларидаги БТ лар ҳамкорлиги кўчайтириш, улар ўртасидаги ўзаро тажриба ва фикр алмашинувини йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаб ўтилди.


Конференциядан лавҳалар
Вложения
IMAG0079.jpg
IMAG0079.jpg (1.06 MiB) Просмотров: 1581
DSC_0005.jpg
(573.99 KiB) Скачиваний: 169
DSC_0007.jpg
(459 KiB) Скачиваний: 169
abror.j
Новичок
 
Сообщений: 18
Зарегистрирован: 18 июн 2014, 13:44
Имя: Abror
Фамилия: Jo'raqulov
Статус: Учитель

Re: "Kamolot" yangiliklari

Сообщение abror.j » 10 сен 2014, 13:14

"Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ги дастурининг тегишли бандининг ижросини таъминлаш ҳамда кенг жамоатчилик ва талаба-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 2014 йил 9 сентябрь куни соат 14:30 да "Камолот-ТУР" VII ёшлар веломарафонининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Веломарафонда институмизнинг 50 нафар ҳаваскор велоспортчи талаба-ёшлари иштирок этишди. Бундан ташқари 100 дан ортиқ тенгдошлари уларни марра томон илдам ҳаракатланишлари учун қўллаб-қувватлаб туришди.

Бундай тадбирларнинг тез-тез бўлиб туриши, талаба-ёшлар ҳаётида унутилмас лаҳзаларни муҳрлаб қўяди.

Тадбирдан лавҳалар:
Вложения
IMAG0090.jpg
IMAG0090.jpg (1.13 MiB) Просмотров: 1581
IMAG0087.jpg
IMAG0087.jpg (972.32 KiB) Просмотров: 1581
abror.j
Новичок
 
Сообщений: 18
Зарегистрирован: 18 июн 2014, 13:44
Имя: Abror
Фамилия: Jo'raqulov
Статус: Учитель


Вернуться в Kamolot

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron