Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш

Сообщение mohigul » 26 янв 2017, 06:16

2017 йил 24 январь куни институт фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида маданий тадбир ўтказилди.
Тадбир кўрик танлов кўринишида ўтказилиб, унда таржима назарияси ва амалиёти факультетининг шу йўналишдаги 1-2-3-босқич талабаларидан иборат жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро баҳс олиб боришди. Танловнинг 1-шарти бўйича жамоалар китоб тақдимотини ўтказишиб, унда баъзи жамоалар презентациялардан фойдаланган бўлишса, айримлари бадиий асардан парчалар намойиш этишди. 2-шарт, яъни китобхонлик маданиятини ошириш шарти бўйича жамоалар томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. 3-шарт бўйича жамоаларнинг китобхонлик даражасини аниқлаш учун бошловчи томонидан саволлар берилиб, жамоа аъзолари берилган саволларга жавоблар қайтаришди.
Танлов давомида жамоаларнинг чиқишлари Ҳакамлар Ҳайъати томонидан баҳолаб борилди ва якунда “Энг яхши китобхон жамоа” номинациясига таржима назарияси ва амалиёти йўналишининг 1-босқич талабаларидан иборат жамоа, “Энг билимдон жамоа” номинациясига таржима назарияси ва амалиёти йўналишининг 2-босқич талабаларидан иборат жамоа, “Энг ташкилотчи жамоа” номинациясига таржима назарияси ва амалиёти йўналишининг 3-босқич талабаларидан иборат жамоа сазовор бўлишди.
Танловнинг Ҳакамлар Ҳайъати таркибида “Бекажон” газетаси муҳаррири, ёзувчи Холиёр Сафаров ҳам иштирок этиб, тадбир сўнгида иштирокчиларга ўз асарларидан тақдим этди.
Танловда шунингдек, институт АРМ томонидан бадиий асарлар кўргазмаси ташкил этилди ҳамда бадиий саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар йиғилганлар этиборига ҳавола этилди.
Якунда танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Вложения
kitob3.jpg
kitob3.jpg (42.1 KiB) Просмотров: 270
kitob2.jpg
kitob2.jpg (50.08 KiB) Просмотров: 270
kitob 6.jpg
kitob 6.jpg (62.06 KiB) Просмотров: 270
mohigul
Новичок
 
Сообщений: 10
Зарегистрирован: 10 янв 2017, 12:08
Имя: Mohigul
Фамилия: Djurayeva
Статус: Учитель

Вернуться в Tarjima nazaryasi va amaliyoti fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron