Эшқобил Вали хикоялари 1

Эшқобил Вали хикоялари 1

Сообщение turobov » 18 янв 2017, 10:17

МУАЛЛИФ ҲАҚИДА БИР ОҒИЗ
Доимо ёнингда юрган ижодкор асарларини ўқиш ва тушуниш икки баробар кўп завқ беради. Негаки ёзилган баъзи нарсаларга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз ёки сизга ҳам таниш воқеалар бўлади. Ёинки биринчи ўқувчиси бўласиз. Шунинг учун ёнингда юрган ижодкор ҳақида ёзиш икки баробар кўп маъсулият юклайди. Замондош дўстимиз Эшқобил Вали шундай ижодкорлардан саналади.
Италиялик буюк постмодернист ёзувчи ва адабиётшунос Умберто Эко «ҳақиқий постмодернист ёзувчи шиддатли тарзда ўзини дўстига, душманига, бутун оламга, яна кимларгадир тушунтиришга харакат қилади, зеро, тушунтирадиган кимсаси қолмаган онда ўлади. Бироқ ўзгаларга ўзини англатишга уринар экан, у бунга ҳам ўзи каби эмас, бегоналардай харакат қилади», деб ёзади. Бу сўзлар замирида ижодкорнинг бадиий услубини изоҳлашга, изланишларини идрок этиш, англаш ва таъкидлашга бўлган жиддий интилиш зохир. Зеро, ҳар бир ҳақиқатан талантли ижодкорнинг ўзига хос тасвир услуби, барча ҳам бирдан тушуниши осон бўлмаган бадияти, бадиий усуллари бўлиши шарт. Эшқобил Вали ана шундай жиддий ижодкорлардан (бу ҳали у ҳам модернист ёзувчи дегани эмас!). Унинг деярлик ҳар бир насрий асари баҳсталаб: кўпдан-кўп муҳлислари билан бирга, ўзига яраша мухолифларига ҳам эга. Бировлар унинг асарларини очиқчасига улуғласа, бошқалар нималарнидир қидиришади, эҳтимол, савиялари етмаётган нарсани англаб англамай баҳсга киришишади. Асар ҳақда баҳс бўлаяптими, демак бу яхши асар. Бизга келсак, бундай асарларни мутоала қилганда, муаллифининг шахси, қавму қариндоши ёки ғанимлари ҳақида эмас, балки асарнинг юксак замонавий бадиияти, шакли, уфуриб турган янгилиги, чуқур ўйлантирадиган теран фалсафаси ва, ниҳоят, вужудга антиқа титроқ соладиган сўз санъатининг кучли энергитик майдони хусусда ўйлашни тавсия қилган бўлардик. Зеро, назаримизда, сўнгги йилларда кимлардир тушунолмаганлиги ёки ўта камтарлиги сабабли ижодидан биз каби нисбатан кам сонли китобхонларгина баҳра олаётган Эшқобил Вали каби юксак дидли, оригинал иқтидор сохиби бўлган саноқли ижодкорларнинг асарларисиз, ҳозирги илғор миллий адабий жараённи тасаввур қилиш мушкул. Бу гап кимгадир ёқадими йўқми, барибир, мавжуд объектив ҳақиқатдир. Вақт олий ҳакам, шундай экан бугун замондош ёш ижодкорларга, янги номларга, янгича бадиий талқинга имкон берилаётгани, шундай асарлар чоп этилаётгани нур устига аъло нурдир.
Эшқобил Вали яратган қаҳрамонлар оддий содда беғубор одамлар. Шунинг учун ҳам ўқилиши осон. ишонарли. Қаҳрамон ортидан бевосита эргашиб кетасиз, унинг ҳаёллари билан яшайсиз. Қишлоқ ҳаётини яхши билган одам болалигига қайтгандек бўлади. Ўзбек ҳалқининг расм-русумлари устамонлик билан қаламга олинади. Сўз сеҳрига ошно бўласиз. Эшқобил Вали яратган қаҳрамонларда содда, беғубор, соф ўзбек характерини кўрасиз. Бир сўз билан айтганда ЎЗБЕК ОРИЯТИНИ тараннум этади. Шунинг учун курашади. Азиз ўқувчи сиз ҳам Эшқобил Вали яратган қаҳрамонлар билан ошно бўлинг. Эшқобил Вали сўз санъати маҳорат мактабига хуш келибсиз!

Абдурайим ТУРОБОВ
turobov
Прохожий
 
Сообщений: 52
Зарегистрирован: 17 янв 2017, 09:22
Имя: Abdurayim
Фамилия: Turobov
Статус: Учитель

Вернуться в Tarjima nazaryasi va amaliyoti fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron