ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТИ

ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТИ

Сообщение behko08 » 25 май 2014, 19:28

Kafedra 1998-yil institutga tarjimonlik mutaxassisligi bo’yicha talabalar qabul qilinishi bilan «Tillar va tarjima kafedrasi» sifatida tashkil topgan va unga f.f.n dos. S.Jabborov rahbarlik qilgan. 2000-yilda institutda tarjimonlik fakulteti tashkil etildi va kafedraga institutning malakali o’qituvchilari: dots. A.Ko’chiboyev, k.o’q. P.Usmon, k.o’q. D.Sultonova, k.o’q. Sh. Fozilovalar, N Turdiyeva va boshqa yosh o’qituvchilar jalb qilindi. 2003-yil tarjimonlik fakulteti yopilishi munosabati bilan kafedra «Tarjima nazariyasi va amaliyoti» kafedrasi deb atala boshlandi, va kafedraga dots. A.Ko’chiboyev mudir etib saylandi. Kafedrada 2 ta dotsent (dots.A.Ko’chiboyev, S.Jabborov) 2 ta filologiya fanlar nomzodi (G’.Raximov, N.Turdieva) uchta katta o’qituvchi (P.Usmon, D.Sultonova, Sh.Fozilova) 11 ta magistraturani bitirgan o’qituvchilar (A.Sayfullayev, Sh.Mustanova, O.Yusupov, O’. Qo’ldoshev, G.Xudoyberdiyeva, Sh.Nurbayeva, A.Qosimova, L.Muzaffarova, Z.Soliyeva, J.Quraxmedova, F.Halimova) faoliyat ko’rsatib «tarjima nazariyasi va amaliyoti kursidan» ingliz, nemis, fransuz, koreys filologiyasi IV kurs talabalariga ma’ruza darslari, «Tarjima tarixi», «yozma tarjima», «og’zaki tarjima», «sinxron tarjima» fanlari bo’yicha fakultetlarning ingliz, nemis, fransuz tili tarjimonlik bo’limi talabalariga o’quv mashg’ulotlari o’tkazib kela boshladilar. Kafedraning ilmiy yo’nalishi «Bilvosita va bevosita tarjimonlik dolzarb muammolari» bo’lib bu yo’nalishda shu paytgacha 30 dan ortiq ilmiy maqolalar, o’quv qo’llanma (Bilvosita va bevosita tarjima tahlili» - dots.A.Ko’chiboyev) yozilgan. Kafedra o’qituvchilari dots. A.Ko’chiboyev, dots. S.Jabborov, P.Usmon D.Sultonova, Sh.Fozilovalar tomonidan bevosita fransuz, nemis, ingliz, rus tillaridan romanlar, hikoyalar tarjima qilinib nashr etilgan. Bugungi kunda tarjima nazariyasi va amaliyoti kafedrasi tarjimonlik fakulteti qoshida bo’lib, kafedrada 23ta professor-o’qituvchi faoliyat ko’rsatib kelmoqda.
Вложения
DSC02708.JPG
Кафедра ёзги дам олишда
DSC02708.JPG (663.53 KiB) Просмотров: 2502
IMG_3863.jpg
8-март
IMG_3863.jpg (1.31 MiB) Просмотров: 2502
IMG_4007.jpg
Кафедра Навруз байрамида
(312.58 KiB) Скачиваний: 371
IMG_3815.jpg
Ишчи дастур яратиш жараёни
IMG_3815.jpg (1.48 MiB) Просмотров: 2502
IMG_3437.jpg
Кафедрада байрам
IMG_3437.jpg (1.64 MiB) Просмотров: 2502
Последний раз редактировалось behko08 25 май 2014, 20:12, всего редактировалось 1 раз.
behko08
 
Сообщений: 1
Зарегистрирован: 25 май 2014, 18:04
Имя: Bahodir
Фамилия: Ismatov
Статус: студент

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:52

БУМАТОВА АИДАХОН МЕРГАНОВНА

1991 йил 17 июньда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2012 йилда СамДЧТИ Таржима назарияси ва амалиёти йўналиши бакалавр босқичини тамомлаган. 2011 йил Навоий давлат стипендияси соҳибаси бўлган. Ўқишни тамомлаган йилдаёқ СамДЧТИ Таржима назарияси ва амалиёти йўналиши магистратура босқичи талабаси бўлди ва 2013 йил Президент Давлат стипендияси соҳибасига айланди. Таржима йўналишида қилган бир нечта таржима ишлари ҳамда бир қатор таржимонлик соҳасига оид мақолалар муаллифи. 2013 йил СамДЧТИ Таржима назарияси ва амалиёти кафедрасида ўз ўқитувчилик фаолияти бошлади. Ҳозирда институтга қарашли “ёш таржимонлар” тўгараги фаолиятини юритиб келмоқда. Талабаларга асосий чет тили (инглиз тили), амалий таржима ва ёзма таржима фанларидан дарс беради.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:52

Салиева Заррина Илхомовна

Салиева Заррина Илхомовна 1985 йил 24 январьда Самарқанд шаҳрида дунёга келган. 2001 йил Самарқанд давлат чет тиллар институти бакалавр босқич талабаси бўлиб 2005 йилда ушбу институтни имтиёзли тамомлаган. 2005 йилдан то 2007 йилга қадар шу институтнинг магистратура босқичи талабаси бўлган. 2007 йилда эса аспирантура босқичи талабаси бўлиб 2010 йилда ўқишни муваффақиятли тамомлади ва филология фанлар номзоди илмий даражасига эга бўлди. 2010 йилдан бошлаб Таржима назарияси ва амалиёти кафедрасида ўқитувчилик фаолиятини бошлади ва 2012 йилда кафедра катта ўқитувчисга айланди. 2013 йилда Таржима назарияси ва амалиёти кафедра мудири лавозимида ўз фаолиятини юритиб, 2014 йил кафедра катта илмий изланувчисига айланди. Кафедра фаолияти давомида бир қанча илмий мақолалар яратган. Ҳозирда ўз илмий иши юзасидан илмий татқиқот изланишлари олиб бормоқда. Магистрантларга асосий ўрганилаётган тил (инглиз тили), таржиманинг лингвокултурологик аспектлари каби фанлардан дарс беради.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:53

Даминов Наврўз Қудратович

1988 йил 21 март куни Самарқанд шаҳрида туғилган. 2007 йил Самарқанд давлат чет тиллар институти таржимонлик факультетига ўқишга кириб, 2011 йил тамомлаган. 2011 йил эса магистратура йўналиши магистрантига айланди ва 2013 йилда ўқишни тамомлади. Шу йилдан бошлаб Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Асосий чет тили (инглиз тили), визуал таржима, амалий фонетика, қиёсий стилистика каби фанлардан талабаларга дарс беради. Ҳозирги кунда 4та илмий мақола муаллифи.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:53

Асадова Гавҳар Тешабаевна

1978 йил 1 ноябрьда Самарқанд вилояти Жомбой туманида таваллуд топган. 1996 йил Самарқан давлат чет тиллар институтига ўқишга кириб 2000 йил ўқишни муваффақиятли тамомлади. 2004 йил эса магистратура босқичи магистранти бўлиб 2006 йил магистратурани битирди. 2000 йилдан бошлаб Таржима назарияси ва амалиёти кафедрасида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. Бир қанча илмий мақолалар ёзган, республика ва институт миқёсида ўтказилган конференциялар иштирокчиси. Ҳозирда назарий грамматика, амалий фонетика, лексикология, синхрон таржима ва асосий чет тили (инглиз тили) каби фанлардан таълим бериб келмоқда.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:54

Исматова Юлдуз Шухрат қизи

1990 йил 17 августда Самарқанд вилояти Пайариқ шаҳрида таваллуд топган. 2008 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетигаўқишга қабул қилинди ва 2012 йил ўқишни имтиёзли тамомлади. 2012 йил Самарқанд давлат чет тиллар институти Таржимонлик факультети Таржима назарияси ва амалиёти йўналиши магистратура босқич талабаси бўлди. 2013 йилдан бошлаб Таржима назарияси ва амалиёти кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. У бир нечта илмий мақолалар ёзган. Тошкентда ўтказилган турли хил спорт мусобақаларида таржимонлик фаолиятини олиб борган. 2014 йил Москвада Шекспир ижоди билан боғлиқ 2та мақоласи чоп этилди. Бир нечта шеърлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалар шеърий тўпламларида босилган. Ҳозирда ёзма таржима, амалий фонетика, таржима ва таъсир муаммолари, таржима тилининг грамматик хусусиятлари ва таржимонлик фаолиятида информацион технологиялардан фойдаланиш каби фанлардан дарс бериб келмоқда.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:54

Каримова Мохигул Абдухоликовна

1981 йил 1 февраль куни Самарқанд вилояти Пастарғом туманида дунёга келган. 1997-2001 йиллар давомида Самарқанд давлат чет тиллар институтида таҳсил олган. 2001-2004 йиллар мобайнида эса Самарқанд шаҳар 1-тиббиёт коллежида ўқитувчи лавозимида фаолият олиб борган. 2004 йилдан то 2007 йилга қадар Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз филологияси факультети ўқитувчиси лавозимида ишлаб келган. 2007-2009 йиллар давомида Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз филологияси факультети «Инглиз тили тарихи ва грамматикаси» кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2011 йилдан бошлаб эса Самарқанд давлат чет тиллар институти «Таржима назарияси ва амалиёти» кафедраси ўқитувчиси вазифасида фаолият олиб бормоқда. Бир нечта илмий мақолалар муаллифи. Бир нечта конференцияларда гид-таржимон вазифасида фаолият олиб борган. Ҳозирда қиёсий типология, амалий грамматика, назарий грамматика ва назарий фонетика каби фанлардан дарс бериб келмоқда.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:55

Касимова Адиба Носировна

1981 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1998-2002 йиллар давомида Самарқанд давлат чет тиллар институтида таҳсил олган. 2003-2005 йилларда эса Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратура йўналишида ўқиган. 2005 йилдан то 2008 йилга қадар Самарқанд давлат чет тиллар институти «Инглиз тили лексикаси ва стилистикаси» кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2008 йилдан бошлаб эса Самарқанд давлат чет тиллар институти «Таржима назарияси ва амалиёти» кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Бир нечта илмий мақолалар муаллифи, республика ва институт миқёсида ўтказиладиган конференциялар иштирокчиси, кафедрадаги ташкилий ишларнинг бош ташкилотчиларидан бири. Ҳозирда асосий чет тили (инглиз тили), мамлакатшунослик, визуал таржима, оммавий ахборот воситалари, ўзбекистон тарихий обидалари, терминологиялар таржимаси, синхрон таржима ва таржимонлик фаолиятида информацион технологиялардан фойдаланиш каби фанлардан дарс бериб келмоқда.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:55

Қўлдошев Ўктамжон Ўрозович

1978 йил 31 июнь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида таваллуд топган. 1998-2002 йиллар мобайнида Самарқанд давлат чет тиллар институтида таҳсил олган. 2002 йилдан 2003 йилга қадар Самарқанд давлат чет тиллар институти «Таржима ва тиллар» кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2003 йилдан 2005 йилга қадар Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратура йўналишида таҳсил олган. 2005-2011 йиллари эса Самарқанд давлат чет тиллар институти «Таржима назарияси ва амалиёти» кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият олиб борган. 2011-2013йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти «Шарқ: араб ва япон тиллари» кафедраси мудири вазифасини бажарувчиси бўлган. 2013 йилдан буён Самарқанд давлат чет тиллар институти «Таржима назарияси ва амалиёти» кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Кафедра баённомалари ва бошқа расмий ҳужжатлар билан иш юритиш бўйича малакали мутахассис. Фаолияти давомида бир нечта илмий мақолалар ёзган. Ҳозирда оммавий ахборот воситалари, мамлакатшунослик, ўзбекистон тарихий обидалари, бадиий таржимада миллий колоритни сақлаш, терминологиялар таржимаси ва ёзма таржима каби фанлардан дарс бериб келмоқда.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

Re: ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Сообщение anisanijma » 25 май 2014, 19:55

Кўчибоев Абдумурот Кўчибоевич

1944 йил 1 май куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида таваллуд топган. 1961-1970 йилларда СамДУ чет тиллар кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1971-1973 йилларда Самарқанд давлат педагогика институти ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 1973 йили Собиқ СССР педагогика фанлар академиясининг аспирантура йўналишига ўқишга кириб 1976 йили ўқишни тамомлаган. 1976-1992 йиллари Самарқанд давлат педагогика институти француз тили кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатган. 1992-1994 йиллари СамДУ чет тиллари кафедрасининг доценти бўлган. 1994 йилдан 2000 йилга қадар СамДЧТИ француз тили кафедраси доценти бўлган. 2001-2004 йиллари СамДЧТИ таржимонлик факультети декани вазифасини бажарган. 2004 йилдан то 2006 йилга қадар СамДЧТИ таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири лавозимини бажарган. 2006 йилдан то ҳозирги кунга қадар СамДЧТИ таржима назарияси ва амалиёти ва француз тили фонетикаси ва грамматикаси кафедралари доценти бўлиб ишлаб келмоқда. Унинг бир қанча илмий мақолалари, ҳикоялари ва таржима асарлари ўзбек таржимашунослигига етарлича хисса қўшиб келмоқда.
anisanijma
Новичок
 
Сообщений: 16
Зарегистрирован: 25 май 2014, 19:35
Имя: Yulduz
Фамилия: Ismatova
Статус: Учитель

След.

Вернуться в Tarjima nazaryasi va amaliyoti fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron