Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш

Сообщение Ozod-ok » 23 фев 2018, 10:40

2018 йил 22 феврал куни Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича таржима назарияси ва амалиёти факультети талабалари ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда СамДЧТИ таржима назарияси ва амалиёти факультети декани Б.Одилов, факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари О.Тиловов, маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Суюнов, вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори маёр Н.Тиловов, Самарқанд шаҳар ИИБ капитани Ж.Исоев, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси М.Бурхоновлар ҳамда факультетнинг 6 нафар профессор-ўқитувчилари ва 80 нафар 1-курс талабалари қатнашишди.
Тадбирни таржима назарияси ва амалиёти факультети декани Б.Одилов очиб бериб, талабалар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, гиёҳвандлик, одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм, коррупция ва шу каби муаммоларнинг содир бўлишини олдини олиш мақсадида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинаётганини гапириб ўтди ва йиғилганларга шу масалалар юзасидан тадбир қатнашчиларини таништириб, бу борада фикр билдириш учун сўзни вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори маёр Н.Тилововга берди.
Шундан сўнг вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори маёр Н.Тиловов сўзга чиқиб, талабаларга йўл ҳаракати ҳавфзизлиги борасида болаётган ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Шундан сўнг Самарқанд шаҳар ИИБ капитани Ж.Исоевга сўз берилди, ва капитани Ж.Исоев талабаларга ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тўғрисида гапириб ўтиб, кейинги пайтларда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик кенг авж олаётгани ва сиз-у биз бу вабонинг иштирокчисига айланиб қолмаслигимиз ва бундай иллатдан ўзимизни асрашимиз керак деб мурожат қилди, шундан сўнг талабаларга “икки йўл ораси” номли филм намойиш этилди.
Шундан сўнг вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси М.Бурхоновга сўз берилиб, бугунги кунда гиёҳвандлик балоси чегара, ўлчов, миқёс билмайдиган бир ҳолатга келиб қолгани, унинг касофатидан Ер юзида миллионлаб инсонлар ҳаёт билан эрта видолашаётгани, соғлиғидан ажралаётгани, оилалар бузилиб, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар сони кун сайин, соат сайин ортиб бораётгани, олдинига шунчаки кўнгилхушлик, оддий қизиқиш, билан бошланган “гиёҳдан бир тотиб қўйиш” кейинчалик унга батамом ўрганиш, усиз тура олмаслик, кунлик “доза”га пул топиш учун ҳар қандай жиноятдан тап тортмаслик каби улкан жиноятларга олиб бораётгани, бунга қарши кўплаб давлатларда муайян тадбирлар, йирик-йирик лойиҳалар амалга оширилаётган бўлсада, лекин, бу борада амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашнинг асосий омилларидан бўлган - жаҳон ҳамжамиятини кучайтириш, инсонлар онгига гиёҳвандликнинг оғир оқибатларга олиб келувчи, ўнглаб бўлмас фожеага етакловчи "оғу" эканлигини сингдириш лозимлигит тўғрисида маъруза қилди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар
Вложения
4.jpg
4.jpg (39.9 KiB) Просмотров: 118
3.jpg
3.jpg (36.69 KiB) Просмотров: 118
2.jpg
2.jpg (34.73 KiB) Просмотров: 118
1.jpg
1.jpg (43.75 KiB) Просмотров: 118
Ozod-ok
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 26 янв 2017, 07:57
Имя: Ozod
Фамилия: Tilovov
Статус: Учитель

Вернуться в Tarjima nazaryasi va amaliyoti fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron