Республика илмий-амалий анжуман

Республика илмий-амалий анжуман

Сообщение usattarov » 12 апр 2016, 08:59

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016 йил 8 апрель куни “Замонавий тилшунослик ва лингво-дидактиканинг коммуникатив аспектлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани
Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2012, ПК-1875) қарорида белгиланган вазифалар нафақат олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар, балки хорижий тиллар олийгоҳларини битириб мактабларда, коллеж ва лицейларда фаолият кўрсатаётган чет тиллар ўқитувчилари учун ҳам долзарб вазифаларни илгари сурди. Чунки бугунги кунда анъанавий таълим усулларидан тубдан фарқ қиладиган чет тилларни ўқитишнинг коммуникатив технологиялари, дарс жараёнини интерфаол усулларда ташкил қилиб, мулоқотни ўргатишни кўзда тутувчи модуль тизими, гуруҳ ва жуфт бўлиб ишлаш, лойиҳа устида ишлаш каби педагогик технологиялар таълим жараёнига жадал кириб келмоқда. Бундай инновацион технологиялардан бехабар бўлган ҳар қандай хорижий тил ўқитувчилари, шубҳасиз замон талабларига, хорижий тил ўқитувчисининг касбий талабларига мос келмай қолган, замон талабларидан орта қолиб кетган «мутахассис» ҳисобланади.
Республикамизда хорижий тиллар бўйича ўқитувчилар, магистрлар тайёрлашга йўналтирилган, Республика олий ўқув юртлари орасида етакчи ўринларда бораётган Самарқанд давлат чет тиллар институтда бу борада амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовор. Агар буни эришилган натижалар билан баҳолайдиган бўлсак, айни вақтда институтда роман-герман тиллари, хусусан, инглиз, немис, француз, итальян ва испан тилларининг ўқитилиши тўлиғича “CEFR” - умумэътироф этилган халқаро меъёрларга асосланган - “Чет тилларни ўрганиш ва баҳолашнинг Умумевропа талаблари” асосида олиб борилмоқда. Яъни, инстутутда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ҳам бу борада жаҳон талабларига кўра фаолият кўрсатаётганидан далолатдир.
Хорижий тил ўқитувчиларига ўз устида тинмай ишлаш, фан янгиликларидан доимий хабардор бўлиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштиришнинг яна бир шакли, институтда анъанага айланиб қолган Республика илмий–амалий анжуманларини ташкил қилинишидир. Шу мақсадда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган анжуманлар режасига мувофиқ, Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016 йил 8 апрель куни “Замонавий тилшунослик ва лингво-дидактиканинг коммуникатив аспектлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб муаммоларига бағишланган бу илмий-амалий анжуманга Республикамизнинг барча олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар томонидан йўлланган 250 га яқин маъруза матнлари келиб тушди. Анжуман иштирокчилари хорижий тилларни ўқитишда энг муҳим ҳисобланган ўқув дастурларида, машғулотларда амал қилиниши лозим бўлган “Нутқ ҳодисаларининг прагмалингвистик талқини”, ”Нутқий мулоқот жараёнида лингвомаданий хусусиятларнинг воқеланиши”, “Мулоқот жараёни шаклланишининг когнитив асослари”, ”Чет тилини ўқитишда ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияни ривожлантириш”, ”Таълим жараёнида маданиятлараро компетенция” мавзуларида мунозарага киришдилар.
Ҳаққоний фикр мунозара жараёнида юзага келади, дейишади. Шу боисдан, анжуманда Республикамиздаги тилшунослик соҳасининг таниқли вакиллари иштирок этишди. Дарҳақиқат, мана шундай мунозаралар ташкил қилинишининг ўзиёқ ёш педагоглар учун ўзлари ҳали билмаган кўплаб метод ва усуллар ҳақида, масалага илмий ёндашув сирларини ўрганиш борасида амалий кўникма ва малакалар орттиришига кўмак бериши мумкин. Шу сабабли анжуманда хорижлик ўқитувчилар раҳбарлигида “Мастер-Класс”лар ташкил этилди ва унга шаҳримизда олий ўқув юртлари, коллеж ва лицей, умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган барча хорижий тил ўқитувчилари ҳам таклиф қилинди. Шунингдек, анжуман сўнгида фаол иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Бу каби илмий анжуманларнинг ўтказилиши хорижий тил таълимида янгиликка интилиш, хорижий тилда илмий мулоқотга киришув қобилиятининг шаклланишига ёрдам беради.
СУВОНОВА НИГОРАБОНУ
Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири.
Вложения
IMG_1991.JPG
IMG_1991.JPG (39.5 KiB) Просмотров: 3292
IMG_1972.JPG
IMG_1972.JPG (35.95 KiB) Просмотров: 3292
IMG_1960.JPG
IMG_1960.JPG (40.48 KiB) Просмотров: 3292
IMG_1959.JPG
IMG_1959.JPG (33.57 KiB) Просмотров: 3292
usattarov
Любопытный
 
Сообщений: 29
Зарегистрирован: 19 фев 2016, 18:27
Имя: Utkir
Фамилия: Sattarov
Статус: Учитель

Вернуться в Roman-german tillari fakulteti dekanati

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron