Роман-герман тиллари факультети 4-курс талабаларининг 2016-2

Роман-герман тиллари факультети 4-курс талабаларининг 2016-2

Сообщение usattarov » 20 фев 2017, 17:43

2017 йил 20 февралда роман-герман тиллари факультетининг барча 4-курс талабалари иштирокида педагогик амалиётнинг ўтказилиши бўйича конференция бўлиб ўтди. Конференцияда роман-герман тиллари факультетининг барча йўналишдаги талабалари иштирок этишди:

Т/р Йўналиши Ўзбек гуруҳи Рус гуруҳи
1 Немис тили 16 5
2 Француз тили 15 5
3 Итальян тили 7 7
4 Испан тили 17 3
Жами 55 20

Конференцияда факультет декани А.Шерматов сўзга чиқиб, талабаларга педагогик амалиётнинг ўтказилиш тартиби, юритиладиган ҳужжатлар ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида тўхталиб ўтди. Конференцияда гуруҳларга бириктирилган педагогика кафедраси ўқитувчилари ҳам таништириб чиқилди. 2017 йил 20 февралдан бошлаб ҳар бир гуруҳ талабалари бириктирилган лицей ва мактабларга педагогик амалиёт ўташ учун боришди. Итальян ва испан тиллари йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг педагогик амалиёти факультетдаги 1-2 курс талабаларига бириктирилди.

1. 4.01 немис ўзбек гуруҳи - Самарқанд шаҳридаги 51- немис тилига ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаби
2. 4.01 немис рус гуруҳи - Самарқанд шаҳридаги 51- немис тилига ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаби
3. 4.02 француз ўзбек гуруҳи -СамДЧТИ қошидаги 1-сон академик лицей
4. 4.02 француз рус гуруҳи -Самарқанд шаҳри-даги француз тилига ихтисослашган 43-умумтаълим ўрта мактаби
5. 4.03 итальян ўзбек гуруҳи - СамДЧТИ 1-2 курслар
6. 4.03 итальян рус гуруҳи -СамДЧТИ 1-2 курслар
7. 4.04 испан ўзбек гуруҳи - СамДЧТИ 1-2 курслар
8. 4.04 испан рус гуруҳи -СамДЧТИ 1-2 курслар
Вложения
5555.jpg
5555.jpg (27.85 KiB) Просмотров: 188
4444.jpg
4444.jpg (26.73 KiB) Просмотров: 188
333.jpg
333.jpg (24.29 KiB) Просмотров: 188
2222.jpg
2222.jpg (30.41 KiB) Просмотров: 188
111.jpg
Талабалар педагогик амалиётнинг биринчи қисмини пассив педамалиёт ўташди. Пассив амалиёт ўташ вақтида мактаб ва лицей билан танишдилар, ўзларига бириктирилган ўқитувчининг иш фаолиятини ўргандилар ва улар томонидан айтилган барча кўрсатмаларни амалга оширдилар, ўзларига бириктирилган синфларда ўқитувчиларнинг дарсларига кириб, дарсларни кузатдилар.
Ўқитувчилар талабаларга уларнинг кийиниши, мактаб, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида ўзини қандай тутиши, тартиб – интизом ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришди ҳамда ўтиладиган дарснинг план конспектининг тузилиши, дарснинг таҳлили ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
6 декабрдан бошлаб 4 ҳафта давомида актив педамалиётни ўташди. Актив амалиёт даврида эса талабалар дарс бериш жараёнини ўрганиш билан бирга ўзлари ҳам дарс бериб, бошқа талабалар ўтган дарсларида иштирок этиб, ўтилган дарсларни таҳлил қилишни ҳам ўргандилар. Барча талабалар дарсларда кўргазмали қуроллардан фойдаландилар. Талабалар томонидан ўтилган ҳар бир дарс амалиёт раҳбарлари томонидан кузатиб борилди, ҳамда талабаларнинг хато ва камчиликлари ўз вақтида тузатиб борилди. Ҳар бир талаба актив амалиёт вақтида биттадан очиқ дарс ўтиб беришди ва ўтилган дарсдаги камчиликлар дарсдан сўнг муҳокама қилиниб камчиликларни бартараф этиш йўллари борасида тавсиялар берилди. Барча талабалар мунтазам равишда амалиётга қатнашишди.
Талабалар педагогик амалиёт давридаги давомати, чет тили ва ўқитиш методикаси фанидан билим даражасини намоён қилиши ҳамда талаб қилинган меъёрий ҳужжат, яъни кундалик, қатнашган дарсларининг таҳлили, бириктирилган синф бўйича йиллик иш режалари, ўтказган дарсларининг конспекти ва дарс учун тайёрлаган қўшимча материалларини тайёрлаш даражаси аниқлаш, дарс жараёнида олинган фото ва видео лавҳалар орқали баҳоланди.
Немис йўналиши талабаларидан Шакарова Ойнисо, Усмонов Навруз, Самадова Азиза, Сафаров Темур, Равшанова Шахноза, Рашидова Хушнуда, Собирова Ферузалар педагогик амалиёт давомида ўзларини жуда яхши кўрсата олдилар.
Француз йўналиши талабаларидан Абдуғаниева Умида, Абдураҳмонова Умида, Очилова Гулруҳ, Турдибоева Нодира, Шерназаров Ихтиёр, Абдурасулова Юлдуз, Иршодова Ирода, Негматов Нодир, Чутбоева Дилраболар педагогик амалиёт давомида ўзларини жуда яхши кўрсата олишди ва намунали очиқ дарслар ташкил қилишди.
Педагогик амалиёт сўнгида факультет 81-аудиториясида педагогик амалиётнинг якуний конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда барча амалиётчи талабалар иштирок этишди. Ҳар бир йўналишдан талабалар амалиёт даврида ўтказган очиқ дарслари, янги педагогик технологияларни қўллаш усулларига оид чиқиш қилишди. Конференция сўнгида талабаларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар берилди (Шакарова Ойнисо, Сафаров Темур, Абдураҳмонова Умида, Абдурасулова Юлдуз, Абдувохидов Д, Садикова Земфира, Норбоева Мафтуна).
Умумий қилиб олаганда, амалиётлар ДТС, ўқув режалари ва амалиёт дастурлари асосида олиб борилади.
Педагогик амалиёт давомида талабаларга педагогик маҳоратнинг қуйидаги вазифалари бўйича кўникма ва малакалари шакллантирилди:
-бўлажак ўқитувчиларда ўз касбига оид касбий сифатларини, педагогик билимларини эгаллаш зарурлигини масъулиятли тарзда ҳис қилиш;
-ўқитувчилик касбига барқарор қизиқиш ва муҳаббат руҳини тарбиялаш;
-педагогик фаолиятига ижодий, изланувчан ёндашишга ўрганиш;
-мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув-тарбия жараёнининг ҳозирги аҳволи билан яқиндан таништириш, илғор педагогик тажрибани ўрганишга, таҳлил қилишга имконият яратиш;
-шаҳар ва қишлоқ шароитларида ўқитувчи, тарбиячи ва синф раҳбарига хос маҳоратларни эгаллаш;
-ўқув юрти педагогик жамоаси, “Болалар” ва “Камолот” бошланғич ташкилотлари фаолияти билан танишиш ва ўқув-тарбия жараёнини моддий жиҳатдан таъминлашда ёрдам кўрсатиш;
-ўқув юрти, айрим ўқитувчилар, синф раҳбарлари, тарбиячиларнинг, “Болалар” ва “Камолот” бошланғич ташкилотларнинг ўқув-тарбия жараёнини режалаштириш тизими билан танишиш;
-болалар шахсини ва ўқувчилар жамоасини психологик-педагогик жиҳатдан ўрганиш;
-услубий бирлашмалар, бошланғич синф ўқитувчилари, фан уюшмалари ва илмий педагогик кенгашлар иши билан танишиш;
-ўқув-тарбия муассасаларига миллий тарбия вазифаларини
ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;
-маданий-оммавий ишлар орқали талабаларнинг бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида, турли клубларда қатнашишни, маданий, юришлар, мунозаралар, фидойи кишилар билан учрашувларни ташкил этиш;
-бўлажак ўқитувчиларнинг эстетик дидини тарбиялаш, қобилиятларини ривожлантириш, билим доирасини кенгайтириш, ўқитувчилар билан маданий-оммавий ишларни уюштириш кўникмаси билан қуроллантириш.
Юқорида келтирилган тартибда ўтказилган педагогик амалиётнинг якуний назорат натижалари қуйидаги жадвалларда акс этган:
111.jpg (24.42 KiB) Просмотров: 188
usattarov
Любопытный
 
Сообщений: 29
Зарегистрирован: 19 фев 2016, 18:27
Имя: Utkir
Фамилия: Sattarov
Статус: Учитель

Вернуться в Roman-german tillari fakulteti dekanati

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron