Страница 1 из 1

Вильям Шекспир ҳам “черик чекмай” дунёни забт этган.

СообщениеДобавлено: 28 апр 2016, 10:27
xakimov_k
Вильям Шекспир ҳам “черик чекмай” дунёни забт этган адабиёт қироли эди.
Аввал эълон қилганимиздек Инглиз тили факультетида Вильям Шекспир таваллудининг 452 йиллиги муносабати билан ажойиб ижодий кеча ўтқазилди. Тадбирда ўқув ишлар бўйича проректор Ф.Ш. Рўзиқулов, илмий ишлар бўйича проректор Ш.С. Ашуров, инглиз тили факултети декани А.Р. Исмаилов, декан ўринбосари Қ.А. Ҳакимов ҳамда факультет профессор-ўқитувчиларидан Н.О. Садиева, С.Э. Шодиев, Л.Т. Абдуллаева, Н.Расулов, А.Т. Амановлар М. Йўлдошева кафедра мудирлари М.Ш. Исматовалар иштирок этишди. Барча иштирокчилар ва тадбир мехмонлари ажойиб ташкил этилган тадбир бош ташкилотчиларидан бири бўлмиш, инглиз тили фонетикаси кафедраси катта ўқитувчиси Н.З. Бахриевага инглиз тилида олиб борилган табиявий аҳамияти ўта юқори бўлганлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбир сўнггида раҳбарият барча иштирокчиларни муносиб совғалар билан тақдирлади.
Тадбир инглиз тилида олиб борилганлиги ва уни ҳар бир иштирокчида ўзига хос таасуротлар қолдирганлигини АҚШ давлатидан ташриф буюрган инглиз тили лексикологияси ва стилистикаси кафедраси ўқитувчиси ANDREW MOBBS ҳам таъкидлаб ўтди. Тадбирнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, Таржима назарияси ва амалиёти факультети маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўрибосари Ю.Р. Аззамов ва факултетимиз профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган ҳамкорликдаги ушбу тадбир олий ўқув юртимиз миқёсида бўлиб ўтди.