Announcement!!!

Fakultet hayotidan lavhalar

Announcement!!!

Сообщение xakimov_k » 19 апр 2016, 10:54

[img]A creative team of teachers and students of English language Department are going to hold a performance on 452 anniversary of great playwrights of all times William Shakespeare and we have arranged to demonstrate some scenes from his best loved works ”Romeo and Julliet”, “ A midsummer night’s dream”, followed with some sonnet reciting and entertainment part.
Organizing committee
[/img]


Вильям Шекспир ҳаётига назар

Маданият ва маърифат 18 апрел 2016, 13:54
Инсоният тарихи – алоҳида шахс ёки маълум бир миллат хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашмайдиган бир тарих. Ўткинчи нарсалар, тасодифий ҳодисаларни четга суриб-супуриб ташлаш – бу тарихнинг адолати эрур. Инсонийлик шон-шарафига дахлдор ҳар бир мақсад ва ҳақиқат унда сараланиб боради. Абадият талаби, боқийлик мезонларига мувофиқ келмайдиган ҳеч бир интилиш, ҳеч қандай зафар бу тарихдан ўрин тополмайди. Тарихий қисматнинг дахлсизлиги, ибратли бир томони ҳам мана шунда. Буни англаш ва баҳолашда тарих билан адабиёт орасида жиддий фарқланиш йўқ. Лекин тарихга қараганда адабиётнинг имконият ва имтиёзи кенгроқ. Чинакам адабиёт борлиқ ва йўқлик ўртасидаги бир мавжудлик. Адабиёт фанони –бақода, бақони – фанода кўрсата олса, ёмонликдан бутунлай йироқ эзгулик, тубанликдан айри юксаклик бўлмаслигига инонтира билса, у – кўнгил меҳнати, сўз санъатидир. Чунки яхшиликни қадрлаш учун – ёмонлик, ёмонликка қарши курашиш учун яхшиликнинг мавжудлиги шартдир. Акс ҳолда ҳаракат сусайиб, завқ барҳам топади. Завқ эса фарқланишдан туғилади. Фарқ йўқолса, унда йўқлик олами бошланади. Шунинг учун буюк ижодкорлар дунёнинг оқу қораси ва беомон зиддиятларига нисбатан бошқача қарашади. Санъат маслаги, энг аввало, илоҳий, ана ундан сўнг ҳаётий, инсоний, миллий ва замонавий маслак эрур. Даҳо ижодкорларни шу маънода пайғамбарларнинг содиқ издошлари, яъни нубувват йўлининг толмас давомчилари деса, янглиш бўлмайди. Виждон карвонига шулар сарбонлик қилишган. Башарият ҳаётидаги энг буюк ғалаба – руҳ ва тафаккур ғалабаси эканига одамларни шулар инонтириб келишган.

Вильям Шекспир ҳам “черик чекмай” дунёни забт этган адабиёт қироли эди. Жаҳонда қанча халқ ва элат яшаса, Шекспир айтарли ҳаммасининг меҳр-муҳаббатини қозонган. Дунёдаги бирор-бир миллий тил бўлмаса керакки, Шекспир қаҳрамонлари унда гапирмаган бўлса. Қирол Лир ё Ҳамлет, Отелло ёки Клеопатрасиз қайси юрт театр саҳналарини тасаввур этиш мумкин? Шекспир даҳоси – бу энг олий маданият тарозуси демак. Ўзининг батакрор гўзаллик оламида дунё санъати, маданияти ва маънавиятини бирлаштириб – марказлаштиришга эришганлардан бири ҳам буюк Шекспир эди.
Вильям Шекспир 1564 йили Англиянинг Эйвон дарёси соҳилида жойлашган Стратфорд шаҳрида туғилган. Ўзига тўқ, серфарзанд бир оиланинг у учинчи боласи эди. Отаси Жон Шекспир Стратфорд ҳокими вазифасида ҳам ишлаган. Вильям оилада яхши тарбияланган, мактабда муҳаббат билан ўқиган. Ўн саккиз ёшида Анна Ҳазавей исмли қизга уйланган. Ундан бир қиз, бир ўғил кўрган. Қизнинг исми Сюзанна, ўғлиники Ҳамлет бўлиб, ўн бир ёшида вафот этган. Шекспир йигирма уч ёшида Лондонга кўчиб кетади. У ерда театр жамоасига яқинлашади. Жеймс Бербеж раҳбарлигидаги труппада фаолият кўрсатиб, кейин “Глобус” театрида ишлайди.
Тасаввур этайликки, тарих бир эврилсаю, тўрт юз йил муқаддам Англияда, хусусан, драматургнинг она диёри Страфортда яшаган халойиқ йигирманчи аср одамларининг Шекспирга эҳтиромини кўрса, жаҳон аҳлининг Шекспир даҳоси ҳақидаги фикр-мулоҳазасини эшитса – нима бўлурди? “Боқиб бу савдо”га, албатта, улар ҳайрону лол қотишарди. Ёзган асарлари нари турсин, Вильям Шекспир деган хоксор, заҳматкаш ва ўртаҳол бир драматург, шоир борлигини ҳам билмаган кимсалар (ҳатто қирол саройи ходимларидан бири унинг фамилияси қандай ёзилишини билмай – Шахбирт деб ёзган экан), юртдошларининг жаҳонга донг таратиш сабабларини қаёндан тушунишсин?
XVIII аср охирида Шекспир драмаларига муҳаррирлик қилган Жорж Стивенс ёзади: “Бизнинг Шекспир ҳақидаги бор-йўқ билганларимиз шу: у Стратфортда туғилган, уйланган, фарзанд кўрган. Лондонга борган, марказда актёрликни эгаллаган. Пьесалар ва шеърлар ёзган. Стретфортга қайтган. Васиятнома қолдирган ва ўлган”.

Шарқдаги айрим сўфий ва мутасаввифлар шон-шуҳратдан қочиб, ёзган асарларига исми шарифларини ёзишмаган. Шекспир эса китоб нашри билан қизиқмаган. Сонетларидан бўлак ҳеч нима яратмаганида ҳам, у дунёнинг улуғ шоирлари даврасидан ўрин эгалларди. Аммо сонетларни ҳам тириклигида чоп эттирмаган. Умуман, Шекспир шов-шувсиз, кўпчилик назаридан четроқда сокин яшаш, ижодий ишга кўпроқ вақт ажратишни мақбул билган. Унинг шахсиятига доир маълумотлар шунинг учун ҳам оздир. Драмаларининг бошқа муаллифларга нисбат берилиши – Шекспирнинг ҳаддан зиёд камсуқум ва камтаринлиги бунда ҳам “ҳисса” қўшган бўлиши эҳтимолдан холимас.
Ижодининг илк босқичларида Шекспир шеър, достон, комедия, хроникалар битган. Замон, макон, жамият, давлат ва инсон муносабатларини тадрижан, яъни тарихий йўлда бадиий тадқиқ қилишга у енгилмас эҳтиёж сезган. Натижада “Ричард III”, “Ричард II”, “Қирол Иоан”, “Генрих IV”, Генрих V” каби қатор драмаларини яратган. Шунингдек, “Ёз кечасидаги туш”, “Венеция савдогари”, “Бунисига нима дейсиз?” деб номланган ва кўнгилга шодлик, қувноқлик бағишловчи комедиялар ёзган.
Шекспир ҳаёт ва турмуш қувончларидан қайғуга қараб юрган, одам тақдири, руҳиятидаги зиддиятларни бутун кескинлиги, шафқатсизлиги ила ёритишга киришган ижодкор эди. “Ромео ва Жульетта”, “Юлий Цезарь”да бу тамойил дастлабки ифодасини топгандир. 1601-1608 йиллар оралиғида яратилган “Ҳамлет”, “Отелло”, “Қирол Лир”, “Макбет”, “Антоний ва Клеопатра” трагедиялари дунё драматургиясининг мўъжизаси эди.
Шекспир унча узоқ умр кўрмаган – эллик уч йил яшаган, холос. Ҳаётининг йигирма йилдан зиёдроғини ижодий меҳнат билан ўтказиб, ниҳоят “Қиш эртаги”, “Цимбелин”, “Бўрон” деган асарлар ҳам ёзиб қолдирган.
Адабиёт, аслини олганда, нафсдан кўнгулга, кўнгулдан руҳга, руҳдан сирга, ундан маъно ва моҳиятга юксалиш демак. Бу “мақом”ларнинг ҳар бирида талантли ёзувчи инсон шахсиятини янгича кўриб, янги-янги ўзгаришларда мушоҳада этади. Шекспир шуларнинг барига эришган. Ҳис-туйғу “ойна”сида одамнинг асл қиёфасини кўрсатиш, нафс ва қисмат талошларини ҳол тилида акс эттириш Шекспир драматургиясининг энг жозибали хусусиятларидандир. Унинг баъзи қаҳрамонларидаги эҳтирос туғёни – табиат тўфони, борлиқ бўронларидан қолишмайди...
Мавлоно Жалолиддин Румий бир шеърида ёзади:
Ту шаҳвати хешро лақаб ишқ ниҳй,
Аз шаҳват то ишқ раҳи бисёр аст.
Мазмуни: Эй инсон, сен ўз вужудий орзу, нафсоний ҳавойу ҳавасларингга ишқ деб ном бермагил. Шаҳватдан то ишққача бўлган йўл жуда йироқдир. Инсоннинг оғир хато ва адашувлари ҳирс ё эҳтиросни муҳаббатдан ажрата олмаганлиги туфайли келиб чиққан. “Антоний ва Клеопатра” қаҳрамонларидан бири, Марк Антонийга “Агар тақдир сени Миср маликасига учраштирмаганда, дунё мўъжизаларидан бирини кўролмасдинг”, дейди. Ҳақ гап. Жисмоний куч-қудрати ярим дунёни ларзага солишга қодир Антоний эса шаҳват қули эди. Клеопатра ўзини илонга чақтириб ўлади. Чунки ўша илон – аёллик иқболини назарга илмаган ҳукмронлик ғурури, сиёсат ҳирси маликанинг ичида эди. Антонийни йўқотгач, у буни англаб етади:
Йўқ, мен подшо эмасман, бир хотинман, холос.
Ва мени ҳам олақуроқ ҳислар, сезгилар
Урғочи бир махлуқ каби измига солар...
О, қанийди, шу шоҳона тожу асони
Тангриларнинг тумшуғига қараб ирғитсам...
Шуни олдин ўйлаб, аввалроқ малика шундай қарорга келганда олам гулистон бўлурди. Клеопатра унда Миср маликаси эмас, ўзга бир аёлга айланарди...
Бу дунёнинг феъл-атвори ғалати. Негаки найранг ва тушуниксиз ишлари ҳам кўп. Мардни гоҳо номардга муҳтож айласа, гоҳо оқил ё одилни жоҳил дастига топширади. Башар манфаатини ифодалайдиган маданий-маънавий кашфиётларни ҳам баъзан бир пулга арзитмаслиги мумкин. Бу гапни тасдиқлайдиган далил беҳисоб. Хўш, дунё қанақа борлиқ ўзи? Одам иштирокисиз унинг яхши-ёмонлиги, қайғу-қувончи, шафқат ва бешафқатлигини назарга келтириб бўладими? Инсон бошига ёғилган кулфат ва мусибатлар учун “даҳри дун”ни қоралаш Шарқ шеъриятида бир “мода” даражасига олиб чиқилган. Бундай танқидни тўла қабул айлаш тўғри эмас. Қийнаса инсонни – инсон қийнайди, эзса – инсон эзади, бир-бировини азоб-уқубатларга гирифтор қилиш ҳам одамнинг ёзуғи. Бас, шундоқ экан, нимага ҳа деб дунёни сўкиш, қоралаш керак? Айбни ҳам, айбдорни ҳам ўз номи билан айтса бўлмайдими? Бўлади. Таҳлика ва қўрқувни ким енгади? Қаҳр. Жазо. Қийноқ. Ким буларни елкалашни истайди? “Баттол” дунё эса ҳеч кимсанинг ёқасига ёпишмаган, ёпишмайди ҳам, ҳеч бировни зиндонга тиқиб, дорга осмаган, осмайди ҳам. Шекспирнинг тарихий хизматларидан бири шундаки, адабиётни у умумий норозилик, предметсиз, яъни мавҳум айблашлардан қутқазиш учун жон куйдирган. Унинг асарларида айбга – айбдор, гуноҳга – гуноҳкор масъул. Ёмонлик учун ҳам, эзгулик учун ҳам жавобгар инсоннинг ўзидир.
Аватар пользователя
xakimov_k
Прохожий
 
Сообщений: 70
Зарегистрирован: 11 фев 2014, 09:38
Имя: Khakramon
Фамилия: Khakimov
Статус: Учитель

Вернуться в Ingliz tili fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron