Одам савдоси - умумжаҳон миқёсидаги муаммо

Fakultet hayotidan lavhalar

Одам савдоси - умумжаҳон миқёсидаги муаммо

Сообщение xakimov_k » 02 фев 2016, 13:53

Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили факультети 3-босқич талабалари ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ билан ҳамкорликда "Одам савдоси - умумжаҳон миқёсидаги муаммо" / мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда декан ўринбосари Қ.А. Ҳакимов, гуруҳ мураббийлари: А.Т. Амонов, В.В. Фатыхова, 75 нафар 3-босқич талабалари ҳамда Самарқанд ИИБ ТБ бўлинма бошлиғи В.М. Ахмедовлар қатнашди.
Тадбирни декан ўринбосари Қ.А. Ҳакимов олиб бориб, талабалар ва уларнинг бугунги кунда, жамииятимизда учраётган турли хил ёмон иллатлардан бўлмиш Одам савдоси - умумжаҳон миқёсидаги муаммо бўлиб келаётганлигини машғулотларга талабанинг ўз вақтида келиши, сабабсиз дарс қолдирмаслиги, гуруҳ мураббийи ҳамда институт раҳбарияти томонидан топширилган вазифаларни ўз вақтида бажариши остида огоҳлик, дахлдорлик тушунчалари ётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.
Ушбу масала юзасидан Самарқанд ИИБ ТБ бўлинма бошлиғи В.М. Ахмедов сўзга чиқиб, одам савдоси турлари унинг вилоят миқёсидаги кўрсаткичлари, шу каби жиноий гуруҳлар чангалига тушиб қолмаслик учун олиб бориладиган профилактик ишлар хусусида талабаларга тўлиқ ва қизиқарли маълумотларни бериб ўтди.
Шундан сўнг талабалар ҳам ўзлар қизиқтирган баъзи бир саволларни бериб мутахассисдан тегишли жавобларни олишди. Тадбир сўнгида Самарқанд ИИБ ТБ бўлинма бошлиғи В.М. Ахмедов фаол ёшлар билан суҳбат давомида, талабаларни яхши ўқишга, уларнинг сабабсиз дарс қолдирмасликка, ҳамиша огоҳ ва дахлдор бўлишга, устозлари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришга ҳамда яхши баҳоларга ўқиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишишларига тилак билдиришди.
Вложения
IMG_0249.JPG
IMG_0249.JPG (76.77 KiB) Просмотров: 3271
IMG_0248.JPG
IMG_0248.JPG (141.51 KiB) Просмотров: 3271
IMG_0247.JPG
IMG_0247.JPG (95.44 KiB) Просмотров: 3271
IMG_0246.JPG
IMG_0246.JPG (79.73 KiB) Просмотров: 3271
IMG_0245.JPG
IMG_0245.JPG (83.73 KiB) Просмотров: 3271
Аватар пользователя
xakimov_k
Прохожий
 
Сообщений: 70
Зарегистрирован: 11 фев 2014, 09:38
Имя: Khakramon
Фамилия: Khakimov
Статус: Учитель

Вернуться в Ingliz tili fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron