Йўл ҳаракати қоидалари.

Fakultet hayotidan lavhalar

Йўл ҳаракати қоидалари.

Сообщение xakimov_k » 20 фев 2017, 13:45

Самарқанд Давлат чет тиллар институти инглиз тили факультетида
вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И

2017 йил 16 февраль Самарқанд шаҳри

Йигилиш раиси: Қ.А. Ҳакимов
Йигилишда қатнашдилар: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ қидурув суриштирув бўлими бошлиғи, подполковник Икром Эшмуродов, Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ ташкилий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи, лейтенат Нуриддин Хайитов, Самарқанд вилоят ЙҲБ майори Шавкат Ҳасанов, СамДЧТИ инглиз тили факультетининг 150 нафар талабалари ва профессор-ўқитувчилари

Кун тартиби:

1. Йўл ҳаракати қоидалари.
2. Талабалар томонидан содир этилган йўл ҳаракати ҳодисалари.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан факультет декан ўринбосари Қ.А. Ҳакимов сўзга чиқиб, йиғилишни очиқ деб эълон қилди ва 2017 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда давлатимиз раҳбари кейинги вақтларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилганини қайд этгани ва бугун ички ишлар органлари замон талабларига нечоғли жавоб бера олаётганига эътибор қаратиб, инсон манфаатлари билан боғлиқ масалаларни кечиктирмасдан ҳал қилиш лозим бўлган бугунги кунда эскича фикрлаш, ишни эски “қолип”лар асосида ташкил қилиш, ўз бурчини элга хизмат тамойилига асосланиб эмас, балки шахсий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бажариш каби амалиётлар давом этаётганига урғу бергани, Президентимиз тергов ва айблаш билан чекланмай, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, профилактика мақсадида ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари иштирокида чуқур таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади ва ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этгани тўғрисида айтиб ўтди ҳамда бугунги йиғилиш Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ билан ҳамкорликда ўтказилаётганлигини таъкидлаб, шу мақсадда йиғилишга ташриф буюрган меҳмонларни таништирди ва сўзни Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ қидурув суриштирув бўлими бошлиғи, подполковник Икром Эшмуродовга берди.
Икром Эшмуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши ва юртбошимизнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида 5 та асосий устивор йўналишлар белгилаб берилганлиги, бугунги йиғилишдан кўзланган мақсад барчани эҳиёткорликга чақиришдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган ва 2016 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилган “Йўл ҳаракати қоидалари”да йўл ҳаракатида пиёдалар йўл қоидаларига амал қилиши ва пиёдалар йўлкасида қандай ҳаракатланиши ҳақида сўз юритилгани тўғрисида маъруза қилди ва йўл ҳаракати қоидалари ҳақида қатор мисолларни келтириб ўтди.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ ташкилий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи, лейтенат Нуриддин Хайитов сўзга чиқиб, фуқаролар уйдан ўқишга, ишга чиққанидан сўнг йўлдан юришга, йўлни кесиб ўтишга тўғри келиши ва ўз-ўзидан пиёда ёки йўловчи сифатида ҳаракат иштирокчисига айланиши, йўлларда пиёда ҳаракатланиш ва транспорт воситасини бошқариш, йўлларни, чорраҳаларни кесиб ўтиш жойлари ва белгиланган тартиб-қоидалари борлиги, шу сабабли бугунги йиғилишда “Йўл ҳаракати қоидаси”, яъни йўлларда ҳаракатланиш тартиби бўйича қисқача тушунчалар бериб ўтилиши, йўл ҳаракати қоидалари умумий манфаатларни, инсон ҳаётининг эркинлигини таъминлашга қаратилгани, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган киши аввало ўз жони ва молини хатарга қуйиши, пиёдалар тротуардан ёки пиёдалар йўлкасидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан юришлари кераклиги, тротуарлар, пиёдалар йўлкаси, йўл ёқаси бўлмаса ёки улардан юришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда пиёдалар велосипед йўлкасидан ёки қатнов қисмининг четидан бир қатор бўлиб юришлари мумкинлиги, аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига қарши йуналишда юришлари кераклиги, пиёдаларнинг ташкилий жамланмасига бир қаторда тўрт кишидан ортиқ бўлмасдан йўлнинг қатнов қисмида фақат транспорт воситаларининг ҳаракат йуналиши бўйлаб ўнг томондан юришга рухсат этилиши, жамланманинг олди ва орқасида чап томондан қизил байроқча қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқ кўтарган кузатувчилар бўлиши кераклиги, болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат кундузи ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари кераклиги, кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи бўлаксиз ва тўсиқсиз йўлларда пиёдаларга йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтишларига рухсат этилиши, пиёдалар йўл ҳаракати тартибга солинган жойларда тартибга солувчининг ёки светофорларнинг, улар бўлмаганда эса транспорт светофорларининг ишораларига амал қилишлари кераклиги, пиёдалар тўхтаб турган автобуснинг орқа томонидан, трамвайнинг эса олди томонидан йўлни кесиб ўтишлари шартлиги тўғрисида маъруза қилди ва талабалар томонидан содир этилган йўл ҳаракати ҳодисалари тўғрисида аниқ мисоллар билан маълумотлар келтириб ўтди.
Самарқанд вилоят ЙҲБ майори Шавкат Ҳасанов сўзга чиқиб, қоидани билмаслик ёки билиб туриб унга риоя этмаслик албатта оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларига ҳамда кимнингдир тан жароҳати олишига ёки ҳалок бўлишига олиб келиши мумкинлиги, аксарият ҳоларда эса, пиёдалар, шу жумладан ёшлар, ўқувчи-талабаларнинг айби билан йўл транспорт ҳодисалари содир этилаётгани, бунга, пиёдалар томонидан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши, йўлнинг қатнов қисмига тўсатдан, югуриб чиқиб қолиши, йўлнинг қатнов қисмида, яъни транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисмида ўйнаши ҳамда светофор талабларига риоя этмасликлари сабаб бўлаётгани, бундан ташқари ҳозир мамлакатимизда қиш фасли ҳукм сураётгани, бу фаслда йўлларнинг қатнов кисми пиёдалар йўлаклари музлаб, сирпанчиқ бўлиши оқибатида юриш ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи учун айрим кийинчиликлар туғдириши, шу сабабли, йўлларда фақатгина белгиланган махсус жойлардан кесиб ўтиш, серқатнов йўлларни кесиб ўтаётганда телефонда гаплашмаслик, қулоққа тақиладиган мосламалардан фойдаланмаслик, ўта ҳушёр ҳолда бўлиб светафор чироқларига бўйсуниш ва фақатгина яшил чироқ ёнгандагина аввал чап ва сўнг ўнг томонга қараган ҳолда ҳаракатланиш, қиш фаслида йўлнинг қатнов қисмида қор ўйнамаслик, чанғи учмаслик ва транспорт воситаларига осилмаслик лозимлигини эслатиб ўтди ва «Йўл қоидаси-умр фойдаси!» деган нақл бекорга айтилмагани, хулоса ўрнида бутун умрини хазон қилинишига йўл қуймаслик кераклиги, ён атрофимизда рўй бераётган воқеа ҳодисларга бефарқ бўлмасдан ҳушёр, ҳамиша огоҳ бўлишимиз лозимлиги, ҳар биримиз мустақил, ўз танлаган йўлидан оғишмасдан жадаллик билан ривожланиб бораётган юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамиз қўшишимиз, жамият ривожи учун зарур бўлган етук малакали мутахассис бўлиб етишга интилишимиз лозимлиги тўғрисида таъкидлади.
Йиғилишда йўл ҳаракати ҳақида талабалар талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар бериб ўтилди.
Йиғилиш якуни бўйича факультет декан ўринбосари Қ.А.Ҳакимов сўзга чиқиб, ҳамиша огоҳ бўлишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди ва йиғилишни якунлади.
Вложения
88.JPG
Талабалар томонидан содир этилган йўл ҳаракати ҳодисалари талабалар учун мухим
88.JPG (157.25 KiB) Просмотров: 213
66.JPG
«Йўл қоидаси-умр фойдаси!» деган нақл бекорга айтилмаган
66.JPG (118.78 KiB) Просмотров: 213
55.JPG
Йиғилишда йўл ҳаракати ҳақида талабалар талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар бериб ўтилди.
55.JPG (145.21 KiB) Просмотров: 213
44A.JPG
“Йўл ҳаракати қоидаси”, яъни йўлларда ҳаракатланиш тартиби бўйича қисқача тушунчалар бериб ўтмокда
44A.JPG (112.28 KiB) Просмотров: 213
44.JPG
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ ташкилий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи, лейтенат Нуриддин Хайитов сўзга чиқиб
44.JPG (120.08 KiB) Просмотров: 213
33.JPG
Икром Эшмуродов сўзга чиқиб “Йўл ҳаракати қоидалари”да йўл ҳаракатида пиёдалар йўл қоидаларига амал қилиши ҳақида маъруза қилди
33.JPG (136.58 KiB) Просмотров: 213
22.JPG
Йиғилиш раиси сўзни Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲБ қидурув суриштирув бўлими бошлиғи, подполковник Икром Эшмуродовга берди.
22.JPG (152.59 KiB) Просмотров: 213
11.JPG
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан факультет декан ўринбосари Қ.А. Ҳакимов сўзга чиқиб, йиғилишни очиқ деб эълон қилди
11.JPG (149.91 KiB) Просмотров: 213
Аватар пользователя
xakimov_k
Прохожий
 
Сообщений: 70
Зарегистрирован: 11 фев 2014, 09:38
Имя: Khakramon
Фамилия: Khakimov
Статус: Учитель

Вернуться в Ingliz tili fakulteti

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron