Страница 1 из 1

СамДЧТИда Маънавият ва маърифат кенгаши ўтказилди

СообщениеДобавлено: 17 апр 2014, 18:45
azamat
2014 йилнинг 16 апрель куни СамДЧТИ Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов олиб борди.
Дастлаб кенгашда март ойида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар бўйича масъул шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Шундан сўнг Ҳ.Норқулов сўзга чиқиб, таржимонлик факультетининг маънавий-маърифий ишлари, хотин-қизлар кенгаши, “Ибн Сино саломатлик маскани” маърифат маркази ҳамда бирлашган ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятлари мониторинги натижалари юзасидан ахборот бериб, уларнинг фаолиятларида олиб борилаётган ишлар, меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати, иш режалари, ҳисоботлар ва баённомаларнинг мавжудлиги ҳамда аниқланган камчиликларга тўхталиб ўтиб, масъул шахсларга уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ва ижросини таъминлаш вазифалари юклатилди. Бундан ташқари факультетлараро ижтимоий фанлар кафедраси мудири Р.Шодиев ҳамда маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Рахматовларнинг ҳам ахборотлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, ТТЖда, ижарада, ўз уйида ва яқин қариндошиникида яшовчи талабалар, аёл ўқитувчи ва талабаларнинг кийиниш маданияти, спортчи талабалар ва уларга яратилаётган шароитлар, ахборот соатларининг ўтилиши. ТТЖдаги навбатчилик ҳамда давлат дастурлари ижроси масалаларига ҳам тўхталиб, масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан роман-герман филологияси факультети декани А.Шерматов, таржимонлик факультети декани А.Сайфуллаев, инглиз филологияси факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А.Исмаилов, таржимонлик факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ю.Аззамов, устоз-мураббийлар кенгаши раиси Р.Носирова, роман-герман филологияси факультети хотин-қизлар кенгаши раиси Н.Азимовалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.