Страница 1 из 1

Қўшалоқ ғалаба муборак

СообщениеДобавлено: 31 янв 2017, 17:51
manaviyat
2017 йил 25-27 январь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг енгил атлетика тури бўйича ёпиқ иншоотда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси очиқ кубоги мусобақаси ташкил этилди. Унда институтимиз талабаси Тугалов Орзимурод енгил атлетиканинг 4х200 метрга эстафета турида 1,33 сония натижа кўрсатиб фахрли 1-ўринни, 60 метрга тўсиқлар оша югуриш турида 8,50 сония натижа кўрсатиб иккинчи ўринни қўлга киритди ҳамда мусобақанинг 1- ва 2-даражали дипломлари билан тақдирланди.
Институт раҳбарияти Тугалов Орзимуродни эришган ютуғи билан қутлайди ҳамда келгусида бунданда улкан зафарларни қўлга киритишини тилайди.