Умумхалқ ҳашари ўтказиди

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Умумхалқ ҳашари ўтказиди

Сообщение manaviyat » 29 янв 2017, 16:11

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2017 йил 28-29 январь кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилди. Умумхалқ ҳашарини юқори савияда ўтказиш мақсадида институт ректори, проректорлар, факультет деканлари, декан ўринбосарлари ҳамда бўлим бошлиқлари, шунингдек, ишчи ходимлар ва талабалар, жами 450 дан ортиқ киши жалб этилди.
Ҳашар давомида институт ҳудуди, шу жумладан, унинг атрофидаги ариқ-зовурлар, институт бош биносининг ички ва ташқари қисмлари, талабалар турар жойи биноси атрофлари, факультетлар бинолари атрофлари, шунингдек, институтга бириктирилган ҳудудлар турли турдаги чиқиндилардан тозаланди. Биноларнинг панеллари ва дераза ромлари артилиб, тоза ҳолга келтирилди. Институт ҳудудидаги дарахт ва гулзорлар атрофи тозаланиб, уларга шакл берилди ва оқланди. Уларнинг ер қисми чопилиб, юмшатилди ҳамда баҳор мавсумига тайёрланди. Институт ҳудудидаги йўлаклар таъмирланиб, уларнинг четиган ўрнатилган бардюралар оқланди. Ҳудуддаги ёритиш мосламалари ва биноларни кўрсатувчи белгилар таъмирланди. Эскилари янгисига алмаштирилди. Ҳудуддаги ирригация тизими кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Шунингдек, барча ўқув биноларидаги аудиториялар кўздан кечирилиб, у ердаги чиқиндилар олиб чиқилди ва тозаланди. Институт ўқув бинолари ва ТТЖнинг ертўлалари, томлари ИИБ ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилди. Умумхалқ ҳашари қатнашчилари зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминланди.
Ҳашар давомида 2 тоннадан ортиқ маиший ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб ташланди, 1 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди, 3 км узунликдаги ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланди, институт ҳудудидаги 150 дан ортиқ дарахт ва гулзорлар атрофи тозаланиб, уларга шакл берилди ва оқланди.
Вложения
1.JPG
1.JPG (256.52 KiB) Просмотров: 168
2.JPG
2.JPG (263.7 KiB) Просмотров: 168
3.JPG
3.JPG (256.34 KiB) Просмотров: 168
3.JPG
3.JPG (256.34 KiB) Просмотров: 168
4.JPG
4.JPG (271.98 KiB) Просмотров: 168
5.JPG
5.JPG (255.7 KiB) Просмотров: 168
6.JPG
6.JPG (253.82 KiB) Просмотров: 168
7.JPG
7.JPG (275.88 KiB) Просмотров: 168
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron