Порлоқ хотирангиз қалбимизда абадий

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Порлоқ хотирангиз қалбимизда абадий

Сообщение manaviyat » 27 янв 2017, 18:42

9.JPG
9.JPG (196.88 KiB) Просмотров: 201
2017 йил 27 январь куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан “Порлоқ хотирангиз қалбимизда абадий” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграб, биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳ.Норқулов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди ва институт ректори И. Тухтасиновга сўз берди.
Институт ректори И. Тухтасинов сўзга чиқиб, унинг мустақил Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишида қўшган ҳиссаси ва у томонидан амалга оширилган улкан ислоҳотлар тўғрисида маъруза қилди.
Тадбирда шунингдек, бир неча йиллар Ислом Каримов билан ёнма-ён меҳнат қилган, ҳозирда “Ўзбекистон овози” газетасининг бош муҳаррири сифатида фаолият олиб бораётган Сафар Остонов сўзга чиқиб, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мардлик ва жасорат билан олиб борган фаолияти, ундаги раҳбарлик ва ташкилотчилик қобилияти, фидойилиги ва қатъияти, эл-юрт дардини, одамларнинг ташвиш ва муаммолари, уларнинг талаб ва манфаатларини юракдан ҳис қилиши каби фазилатлари ҳақида хотирлаб ўтди.
Шундан сўнг инглиз тили фонетикаси кафедраси томонидан тайёрланган байрам дастури ҳавола этилиб, унда Ислом Каримовнинг ҳаётидан лавҳалар, тақдимотлар, у томонидан янграган буюк ва ҳикматли сўзлар, унинг порлоқ хотирасига бағишланган шеърлар ва куй-қўшиқлар намойиш этилди.
Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов олиб борди.
Вложения
0.JPG
0.JPG (213.44 KiB) Просмотров: 201
1.JPG
1.JPG (195.33 KiB) Просмотров: 201
2.JPG
2.JPG (240.03 KiB) Просмотров: 201
3.JPG
3.JPG (215.28 KiB) Просмотров: 201
4.JPG
4.JPG (233.45 KiB) Просмотров: 201
5.JPG
5.JPG (236.82 KiB) Просмотров: 201
6.JPG
6.JPG (232.1 KiB) Просмотров: 201
7.JPG
7.JPG (227.42 KiB) Просмотров: 201
8.JPG
8.JPG (229.02 KiB) Просмотров: 201
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron