Китобхонлик тарғиботи

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Китобхонлик тарғиботи

Сообщение manaviyat » 21 янв 2017, 18:08

Самарқанд давлат чет тиллар институти ахборот – ресурс маркази ўқув залида 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойиши ижроси юзасидан АРМга янги келиб тушган бадиий адабиётларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда СамДЧТИ ректори И. Тухтасиновнинг “Muso Toshmukhammad ogli OYBEK “Navoiy Novel”.(Инглиз тилидан И.М. Тухтасинов ва О.М.Муминов таржимаси) ҳамда таржима назарияси ва амалиёти факултети таржимонлик йўналиши 4-босқич талабаси А. Нажмиддинованинг “Ҳикоялар таржимасидан намуналар” китоби (инглиз тилидан ўзбек тилига таржима) тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда юқорида номлари зикр этилган асарларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мутахассислар томонидан талаба-ёшларга ёритиб берилди. Бу каби китобларнинг инглиз тилидаги нашри ёш китобхон ҳамда таржимонларга инглиз тилида ижод қилишларида катта қизиқиш уйғотади. Китоб тарғиботи тадбирлари давом этмоқда.
Вложения
1.jpg
1.jpg (58.69 KiB) Просмотров: 128
2.jpg
2.jpg (63.56 KiB) Просмотров: 128
3.jpg
3.jpg (48.7 KiB) Просмотров: 128
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron