Миллий армиямиз - фахру ғуруримиз!

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Миллий армиямиз - фахру ғуруримиз!

Сообщение manaviyat » 14 янв 2017, 18:40

Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори И. Тухтасинов раҳбарлигидаги вилоят ҳокимлиги тарғибот гуруҳи аъзолари “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан жойларда “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.
Жумладан, 2017 йил 12 январь куни тарғибот гуруҳи аъзолари маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳусниддин Норқулов, ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон чемпиони Жамил Юсупов, ёш шоира Шаҳло Эҳсоновалар Каттақўрғон шаҳридаги 02855-сонли ҳарбий қисмда бўлишиб, аскарларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан қутлашди ҳамда уларга ўзларининг самимий дил изҳорларини билдиришди.
Тарғибот гуруҳи аъзолари, шунингдек, 2017 йил 13 январь куни Каттақўрғон педагогика коллежида ҳам бўлишиб, коллеж жамоаси ҳамда ўқувчиларини миллий армиямизни ривожлантириш йўлида ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, шу туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилгани, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар тўғрисида маъруза қилишди ва барча йиғилганларни 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” билан чин қалбдан қутлашди.
Ҳарбийларга бағишланган дилтортар куй-қўшиқлар, шеърлар ҳамда бадиий чиқишлар тарғибот тадбирларининг янада мазмунли ўтишига хизмат қилди.
Вложения
11.jpg
Ҳарбий қисмда
11.jpg (40.62 KiB) Просмотров: 137
12.jpg
Ҳарбий қисмда
12.jpg (51.59 KiB) Просмотров: 137
13.jpg
Ҳарбий қисмда
13.jpg (45.35 KiB) Просмотров: 137
14.jpg
Ҳарбий қисмда
14.jpg (41.88 KiB) Просмотров: 137
15.jpg
Ҳарбий қисмда
15.jpg (74.6 KiB) Просмотров: 137
2.jpg
Каттақўрғон педагогика коллежида
2.jpg (100.48 KiB) Просмотров: 137
4.jpg
Каттақўрғон педагогика коллежида
4.jpg (48.15 KiB) Просмотров: 137
5.jpg
Каттақўрғон педагогика коллежида
5.jpg (75.92 KiB) Просмотров: 137
5.1.jpg
Каттақўрғон педагогика коллежида
5.1.jpg (91.82 KiB) Просмотров: 137
8.jpg
Каттақўрғон педагогика коллежида
8.jpg (93 KiB) Просмотров: 137
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron