14 феврал - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

14 феврал - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Сообщение Dilbar » 20 фев 2014, 02:22

2014 йилнинг 14 февраль куни Самарқанд давлат чет тиллар институтининг фаоллар залида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 573-йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ориф Ҳожи, институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимджанова, Нуронийлар кенгаши раиси С.Жабборов, профессор-ўқитувчилар ва 180 нафар талабалар қатнашди.
Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов олиб борди.
Сўзга чиққанлардан Ҳ.Норқулов, М.Ҳандамова, Ориф Ҳожилар тадбир қатнашчиларига буюк аждодимиз, шоир ва давлат арбоби, Бобурийлар салтанатининг асосчиси бўлмиш Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 573 йиллигини юртимизда кенг нишонланаётганлиги, унинг босиб ўтган умр йўли ва ижоди ҳақида гапириб, ёзган асарларини қисқача шарҳладилар, ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллаши, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олганлиги, унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятнинг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этил¬ган”), “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, “Аруз ҳақида”ги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига му¬носиб ҳисса бўлиб қўшилиши, талаба-ёшлар буларни билиши шартлигини алоҳида таъкидладилар.
Шундан сўнг таржимонлик факультети талабалари Бобур ҳаётидан тайёрлаган саҳна кўринишларига навбат берилди, роман-герман факультети талабалари Бобур ғазалларидан намуналар айтдилар, қўшиқлар ижро этилди. Тадбир ғазалхонлик мушоирасига айланиб кетди.
Вложения
IMG_1379.JPG
IMG_1379.JPG (1.29 MiB) Просмотров: 791
IMG_1373.JPG
IMG_1373.JPG (1.88 MiB) Просмотров: 791
Аватар пользователя
Dilbar
Завсегдатай
 
Сообщений: 279
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 12:30
Имя: Дилбар
Фамилия: Алимджанова
Статус: Учитель

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1