“Йил имоми-2015” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

“Йил имоми-2015” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда

Сообщение manaviyat » 22 май 2015, 12:23

Жорий йил 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасидаги “Йил имоми-2015” кўрик-танловининг биринчи босқичи Иштихон туманида Иштихон ва Қўшработ туманларининг 26 нафар имом-хатиблари ўртасида ўтказилди. Ушбу танловда туманлар босқичи ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида вилоят диний идорасидан Нуриддинхон Исламов, ҳайъат аъзоси сифатида эса вилоят бош имом хатиби биринчи ўринбосари Зайниддин Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази имоми Йўлдошхон Исаев, вилоят вакиллигидан Саидусмон Зикиряев ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳусниддин Норқуловлар иштирок этишди.
Кўрик-танловнинг туман босқичида имом-хатиб ва имом-ноибларнинг диний ва дунёвий билим савиялари, ислом дини ҳуқуқлари ва дунёвий давлат ҳуқуқлари, инсон ҳамда унинг эзгу амалларининг диний ҳамда дунёвий талқини, фуқаролик жамиятини шакллантиришда диннинг ўрни масалаларида савол–жавоблар ўтказилди.
Туман босқичида биринчи ўринни эгаллаган имомлар 2015 йил 2 июнь куни Самарқанд санъат коллежи “Концерт зали”да бўлиб ўтадиган вилоят босқичида иштирок этишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кўрик-танловни ўтказишдан мақсад республикадаги барча масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий-савия ва дунёқарашларини теранлаштириш, жойлардаги фаол имомларни аниқлаш ҳамда уларнинг меҳнатларини рағбатлантиришдир.
Вложения
1.JPG
1.JPG (248.06 KiB) Просмотров: 1968
2.JPG
2.JPG (219.41 KiB) Просмотров: 1968
3.JPG
3.JPG (272.93 KiB) Просмотров: 1968
4.JPG
4.JPG (246.77 KiB) Просмотров: 1968
5.JPG
5.JPG (224.58 KiB) Просмотров: 1968
6.JPG
6.JPG (269.4 KiB) Просмотров: 1968
7.JPG
7.JPG (274.8 KiB) Просмотров: 1968
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron