Уруш фахрийлари ёшлар эътиборида

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Уруш фахрийлари ёшлар эътиборида

Сообщение manaviyat » 15 май 2015, 17:59

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги Ф-4437-сонли “Умумхалқ байрами 9 май - Хотира ва Қадрлаш кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда «2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 2 апрелдаги «Самарқанд вилоятида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунида ҳолидан хабар олиш, бир марталик пул мукофотларини ва байрам совғаларини тантанали ва байрамона топшириш» бўйича тақсимот жадвалига биноан «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» олдидан Самарқанд вилоятидаги барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари муносиб тақдирланишди.
Булар қаторида Иштихон тумани Бахрин қишлоғида яшовчи Шакарбой ота Қувондиқов ҳам бор. 2015 йил 9 май Хотира ва қадрлаш кунида Шакарбой ота Қувондиқовни ҳам вилоят ва тумандаги барча ташкилотлар йўқлашди ҳамда унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этишди. Шу куни Шакарбой ота "Ғалабанинг 70 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. Бу жараёнда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг бир гуруҳ фаол талабалари, яъни роман-герман тиллари факультети немис тили ва адабиёти кафедраси 3.02 немис гуруҳи талабалари ҳам иштирок этишиб, 97 ёшли Шакарбой ота билан учрашишди ҳамда унинг ҳолидан хабар олишиб, уни байрам билан қутлашди. Бу эса ёшларимизнинг катталарга кўрсатаётган эътиборидан далолатдир.
Вложения
01.jpg
01.jpg (302.73 KiB) Просмотров: 1907
1.jpg
1.jpg (186.86 KiB) Просмотров: 1907
2.jpg
2.jpg (330.85 KiB) Просмотров: 1907
3.jpg
3.jpg (177.25 KiB) Просмотров: 1907
4.jpg
4.jpg (189.76 KiB) Просмотров: 1907
5.jpg
5.jpg (206.57 KiB) Просмотров: 1907
7.jpg
(381.59 KiB) Скачиваний: 90
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron