"Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури амалда

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

"Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури амалда

Сообщение manaviyat » 23 апр 2015, 19:21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институт ректорининг 2015 йил 5 мартдаги 86-сонли ички буйруғи чиқарилди ва Давлат дастурининг ижросини таъминлашга қаратилган институт дастури тасдиқланди. Дастур бандлари ижросини таъминлаш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш бўйича масъуллар бириктирилди.
Шу билан биргаликда институт “Нуронийлар кенгаши” томонидан “2015 йил – Кексаларни эъзозлаш” йили муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан институтда фаолият кўрсатган ва фаолият кўрсатаётган ёши улуғ аёл-профессор-ўқитувчиларга байрам совғалари сифатида чойнак пиёлалар тўплами ва гуллар, Концерт дастурлари ҳавола этилди. Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан ёши улуғ профессор-ўқитувчиларга учун бир пиёла чой ташкил этилди.
Институт профессор-ўқитувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида март ва апрел ойлари давомида институтда меҳнат қилаётган ёши улуғ профессор-ўқитувчиларга институт ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси томонидан бир миллион сўмлик моддий ёрдамлар берилди. 10 нафар ёши улуғ профессор-ўқитувчиларга ёзги таътил вақтида саломатлигини оширишлари учун вилоят касаба уюшмалари қўмитасига буюртма берилди.
“2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан 2015 йил 3 апрель куни вилоят “Ёшлар маркази” биносида “Оилада ёшлар тарбиясида кексаларнинг ўрни”, 17 апрель куни институтда фаолият олиб борган ва бораётган ёши улуғ профессор-ўқитувчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида “Сизга таъзим –азиз устозлар” мавзуларида маданий тадбирлар бўлиб ўтди.
Институт веб-сайтида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсади, вазифалари, моҳияти ва аҳамиятини жамоатчилик, шу жумладан, ёшларга етказишга йўналтирилган ахборот-тарғибот ишларини ташкил қилиш мақсадида “Давлат дастури” бўлими ташкил этилган. Унда ҳар йилги қабул қилинадиган давлат дастурлари, жумладан, “2015 йил - Кексаларни эъзозлаш йили” да амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 2 апрелдаги «Самарқанд вилоятида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунида ҳолидан хабар олиш, бир марталик пул мукофотларини ва байрам совғаларини тантанали ва байрамона топшириш» бўйича 04/2-372-сонли тақсимот жадвалига биноан институт раҳбариятига Ургут тумани Терак қишлоғида яшовчи фуқаро Усмонов Ҳамит ота билан учрашиб, унинг ҳолидан хабар олиш ҳамда унга байрам арафасида истеъмол маҳсулотларини тадим этиш бўйича масъул шахсларга кўрсатмалар берилган ва тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Барча тадбирлар институт веб-сайти http://www.samdchti.uz орқали ёритилб келинмоқда.
Вложения
1.JPG
1.JPG (177.04 KiB) Просмотров: 1838
2.JPG
2.JPG (167.46 KiB) Просмотров: 1838
3.JPG
3.JPG (159.41 KiB) Просмотров: 1838
4.JPG
4.JPG (216.35 KiB) Просмотров: 1838
5.JPG
5.JPG (212.1 KiB) Просмотров: 1838
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron