Жорий йилнинг 5-7 август кунлари Самарқанд Давлат чет тиллар инситути профессор-ўқитувчилари иштирокида Каттақўрғон педагогика коллежида Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманларида фаолият олиб бораётган 66 нафар имом-хатибларнинг диний, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги билимларини оширишга қаратилган ҳудудий ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.
Ўқув-семинар курсларида “Факультетлараро ижтимоий фанлар” кафедрасининг малакали профессор-ўқитувчилари маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов раҳбарлигида иштирок этишиб, курс тингловчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърузалари, асарлари ва рисолалари ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган вазифалар, шунингдек, раҳбар маънавияти, глобаллашув жараёнлари, маънавий таҳдидлар, фикр ва ғоя, маънавий хуружлар, диний экстремизм ва терроризм, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятлар каби мавзуларда маърузалар қилишди.
Маъруза машғулотлари савол-жавоблар тарзида ташкил этилиб, унда тингловчилар маърузалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Шунингдек ҳар бир маъруза слайдлар, видеофильмлар орқали тингловчиларга шарҳлаб берилди. Уч кунлик ўқув-семинар машғулотларини СамДЧТИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳ.Норқулов олиб борди
Ўқув-семинар курслари якунида ҳар бир тингловчилардан якуний тест олинди.