Ягонасан, муқаддас Ватаним!

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Ягонасан, муқаддас Ватаним!

Сообщение sayyora.h » 08 авг 2014, 17:34

Ўтган 23 йиллик мустақил тараққиёт даврида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда асрларга татигулик ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг самараси ўлароқ юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йилдан-йилга юксалиб бораётир.
Шу кунларда юртимизда амалга оширилаётган ушбу кенг кўламли ислоҳотларни халқимиз онгига кенг етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 6 август куни Жомбой шаҳридаги “Зарафшон” кинотеатрида Жомбой шаҳар аҳолиси билан ўтказилди. Учрашувда Самарқанд вилоят ҳокимлиги тарғибот гуруҳи аъзолари Самарқанд давлат чет тиллар институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳ.Норқулов, доцент Э.Искандаров, катта ўқитувчи М.Ҳамдамова ҳамда Ҳамид Олимжон номидаги вилоят драма ва мусиқа театри актёри Б.Рахимовлар сўзга чиқишиб, мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил қилишди ва юртимизнинг бу дунёда ягона эканлиги, ҳар ким уни асраб-авайлаши, ўзиниг садоқатини шу юрт учун бахшида этиши кераклиги тўғрисида маърузалар қилишди.
Тадбир сўнгида Жомбой туман маданият уйи ходимлари томонидан куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Вложения
P8057464.JPG
P8057464.JPG (189.25 KiB) Просмотров: 1536
P8057470.JPG
P8057470.JPG (195.52 KiB) Просмотров: 1536
P8057472.JPG
P8057472.JPG (188.53 KiB) Просмотров: 1536
P8057478.JPG
P8057478.JPG (254.36 KiB) Просмотров: 1536
P8057486.JPG
P8057486.JPG (180.48 KiB) Просмотров: 1536
P8057499.JPG
P8057499.JPG (202.39 KiB) Просмотров: 1536
sayyora.h
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 25 апр 2014, 18:59
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: Учитель

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1