Мустақиллик – энг улуғ неъмат

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Мустақиллик – энг улуғ неъмат

Сообщение sayyora.h » 08 авг 2014, 15:38

Жорий йилнинг 4 август куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Тайлоқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Самарқанд вилоят ҳокимлиги тарғибот гуруҳи аъзолари, Самарқанд давлат чет тиллар институти доценти Р.Жўрақулов, хуқуқшунос ўқитувчи Т. Ҳалимов, Тайлоқ туман “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати туман кенгаши раҳбари Ф.Назаровлар томонидан Боғизоғон ҚФЙ ва МФЙ раислари, ҳудуддаги мактаб директорлари, 85 нафар коллеж ўқитувчилари, 82 нафар маҳалла фаоллари, 48 нафар мактаб ва мактабгача таълим муассаса ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига бағишланган “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маънавий тадбир ўтказилди.
Учрашувда Самарқанд вилоят ҳокимлиги тарғибот гуруҳи аъзолари, СамДЧТИ дотценти Р.Жўрақулов, хуқуқшунос ўқитувчи Т. Ҳалимов, туман “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати туман кенгаши раҳбари Ф.Назаров, Боғизоғон МФЙ раиси Х.Худойқуловлар сўзга чиқиб, ўтган йиллар мобайнида эришилган ютуқлар, тарихан қисқа бир даврда юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, янги-янги ўқув масканлари ва муҳташам биноларнинг қад ростлаётгани, маҳаллалар обод бўлиб, халқимиз маънавияти ва турмуш-тарзининг кундан-кунга юксалиб бораётгани, ўзбек халқининг маданий ҳамда маънавий-маърифий юксалиши, унинг дунё халқлари билан тенглар ичра тенг бўлиб тараққий этиши учун кенг йўл очилгани буларнинг барчаси Мустақиллигимизнинг шарофати эканлигини қайд этишди.
Тадбир сўнгида туман маданият уйи ходимлари томонидан куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Вложения
P1120020.JPG
(614.81 KiB) Скачиваний: 1105
P1120017.JPG
(593.82 KiB) Скачиваний: 1105
P1120014.JPG
P1120014.JPG (614.87 KiB) Просмотров: 1394
P1120006.JPG
(585.99 KiB) Скачиваний: 1105
P1110004.JPG
(574.44 KiB) Скачиваний: 1105
sayyora.h
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 25 апр 2014, 18:59
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: Учитель

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1