Мустақиллик фарзанди

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Мустақиллик фарзанди

Сообщение sayyora.h » 22 июл 2014, 14:04

Малоҳат Ғаффорова Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. У Самарқанд давлат чет тиллар институтининг таржимонлик факультети корейс тили йўналиши талабаси.
Бир неча хорижий тилни ўзлаштирган, иқтидорли ва фаол талабалардан бири. Унинг корейс тилидан қилган таржималари республика ҳамда вилоят нашрларида мунтазам чоп этиб келинмоқда. “Юлдуз учган тун” деб номланган китобига жамланган ҳикоя ва ривоятлар бевосита корейс тилидан ўзбек тилига ўгирилган. Ғаффорова Малоҳат таржима қилган асарлар мавзу жиҳатдан турли-тумандир. Уларда корейс халқининг ҳаёти ва маданияти билан бир қаторда, умуминсоний қадриятлар, ватанга, онага, инсонга муҳаббат, табиатга бўлган эзгу муносабат ўз аксини топган. Жумладан, “Ҳуррият” газетасининг 2014 йил 9 июль сонида чоп этилган, корейс адиби И Чоль Хуан ижодидан таржима қилинган “Гул сотаётган кампир” ҳикояси ҳам инсонийлик, инсон шахсини улуғлаш каби хислатларни тараннум этади.
Вложения
малоҳат.jpeg
(414.35 KiB) Скачиваний: 1209
sayyora.h
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 25 апр 2014, 18:59
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: Учитель

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1