“Йил имоми-2014” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

“Йил имоми-2014” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда

Сообщение sayyora.h » 17 июн 2014, 11:15

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасида “Йил имоми-2014” кўрик-танловининг биринчи босқичи туманлар миқёсида 9-19 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Танловнинг туманлар босқичи ҳакамлар ҳайъати таркибига вилоят диний идорасидан Нуриддинхон Исламов, Зайниддин Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро маркази илмий котиби Шукрулло Умаров, вилоят вакиллигидан Шарофиддин Суванов, Саидусмон Зикиряев ҳамда институтимизнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Норқулов Ҳусниддин Дўсбекович аъзо этиб белгиланган.
Кўрик-танловнинг туман босқичида имом-хатиб ва имом-ноибларнинг диний ва дунёвий билим савиялари, ислом дини ҳуқуқлари ва дунёвий давлат ҳуқуқлари, инсон ҳамда унинг эзгу амалларининг диний ҳамда дунёвий талқини, фуқаролик жамиятини шакллантиришда диннинг ўрни масалаларида савол–жавоблар ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 16 июнь куни Маҳдуми Аъзам масжидида Оқдарё ва Пайариқ туманлари масжидлари имомларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Туман босқичида биринчи ўринни эгаллаган имомлар 2014 йил 25 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги биносида бўлиб ўтадиган иккинчи босқичида иштирок этишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кўрик-танловни ўтказишдан мақсад республикадаги барча масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий-савия ва дунёқарашларини теранлаштириш, жойлардаги фаол имомларни аниқлаш ҳамда уларнинг меҳнатларини рағбатлантиришдир.
sayyora.h
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 25 апр 2014, 18:59
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: Учитель

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1