Жорий 2014 йил 30 май куни Самарқанд давлат чет тиллар институтида корейс маданияти кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда СамДЧТИ илмий ишлар бўйича проректор, доц.Ғ.Х.Рахимов, Жамоат ташкилотлари ва ОАВ билан ишлаш бўйича ректор маслаҳатчиси А.К.Эшқобилов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини қизғин қутлашди. Талаба ёшларнинг ўқиш ва илмий изланишларига муваффақиятлар тилар экан, А.К.Эшқобилов бундай тадбирлар талабаларнинг ўрганилаётган тил оғзаки нутқининг равонлашишига кўмак беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Осиё мамлакатлари тиллари” кафедраси проф.-ўқитувчилари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Корея Республикасининг Самарқанд шаҳридаги “KOBEC” корхонаси раҳбари, жаноб Ю Ин Ёнг ўз табрик сўзида СамДЧТИда 13-марта ўтказилаётган корейс маданияти куни тадбирининг ўтказилиши моҳияти тўғрисида тўхталди.
Тадбирда таржимонлик факультети корейс тили таълим йўналиши 1-4 курс талабалари ўзларининг қизиқарли чиқишларини корейс тилида намойиш этишди.