Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш

Сообщение umidpardaevv » 23 фев 2018, 18:14

2018 йил 23 февраль куни Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича роман-герман тиллари факультети талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари У.Саттаров, маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Суюнов, институт психологи З.Орипов, Самарқанд шаҳар ИИБ капитани Ж.Исоев, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси М.Бурхоновлар иштирок этишиб, ёшлар жиноятчилиги олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ёшларнинг бурч ва мажбуриятлари, ОИТС ва гиёҳвандлик, диний экстремизм ва одам савдоси муаммоларига қарши курашиш бўйича маърузалар қилишди, талабалар билан дилдан суҳбат уюштириб, уларнинг саволларига жавоблар беришди.
Бугунги кунда ёшлар ўртасида авж олиб бораётган салбий ҳолатларни бартараф этишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, одам савдосига қарши курашиш барчанинг вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбирни факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари У.Саттаров олиб борди.
Вложения
P2217746.JPG
P2217746.JPG (94.43 KiB) Просмотров: 58
P2217756.JPG
P2217756.JPG (77.22 KiB) Просмотров: 58
umidpardaevv
Новичок
 
Сообщений: 18
Зарегистрирован: 12 сен 2017, 15:07
Имя: Umid
Фамилия: Pardaev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron