СамДЧТИ Талабалар турар жойи

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

СамДЧТИ Талабалар турар жойи

Сообщение sayyora.h » 25 апр 2014, 19:39

Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалар турар жойи 357 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги вақтда 357 нафар талаба истиқомат қилади. Уларнинг 262 нафари қизлар, 95 нафари йигитлардир. Талабаларга фанлардан дарс машғулотлари давомида берилган топшириқларга пухта тайёргарлик кўриш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда келажакда етук мутахассис бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгандир.
Талабалар турар жойида ахборот-ресурс марказининг филиали ташкил қилинган бўлиб, 160 ном ва 178 нусхадаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, маънавий-маърифий ҳамда бадиий адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминланган.
Талабаларнинг маънавий дунёқарашини ошириш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Маънавият ва маърифат” хонаси ташкил қилинган. Бу ерда турли мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари ва йиғилишлар ўтказиб турилади.
Талабаларнинг ҳаётида учраб турадиган айрим муаммоларни ҳал этиш ва уларга психологик маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “Сирдош” маслаҳат маркази фаолияти йўлга қўйилган ва унда малакали психолог-ўқитувчиларнинг қабул кунлари белгилангандир.
Талаба-қизлар учун “Пазандалик сирлари”, “Бичиш-тикиш”, “Ораста қизлар” тўгараклари, қизиқувчилар учун эса эркин ва юнон-рум кураши, стол тенниси, шахмат-шашка, армрестлинг спорт турларидан тўгараклар ишлаб турибди.
2013-2014 ўқув йилида турар жой қайта таъмирланиб, қаватларга 6 та сув иситиш қурилмалари, 3 та кир ювиш машинаси, 4 музлатгич, 1 та газ плитаси, 3 та тикув машинаси, 4 та телевизор янгидан ўрнатилди.
Бу ерда талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш тизими йўлга қўйилган бўлиб, “Талабалар кенгаши” томонидан юритилади. Кенгашниг ўз раҳбари ва аъзолари бор.
Тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, яшовчиларнинг Низомда белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилишларини назорат қилиб бориш мақсадида навбатчиликлар ташкил қилиниб, кафедра кунлари ҳафталиги доирасида профессор-ўқитувчилар томонидан текширилиб, доимий назорат олиб борилади ва турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб турилади.
Вложения
P3270114.JPG
P3270114.JPG (221.9 KiB) Просмотров: 832
P3270118.JPG
P3270118.JPG (183.79 KiB) Просмотров: 832
P3270136.JPG
P3270136.JPG (187.09 KiB) Просмотров: 832
P3270234.JPG
P3270234.JPG (220.76 KiB) Просмотров: 832
P3270179.JPG
P3270179.JPG (193.55 KiB) Просмотров: 832
P3270205.JPG
P3270205.JPG (198.22 KiB) Просмотров: 832
P3270208.JPG
P3270208.JPG (205.35 KiB) Просмотров: 832
P3270151.JPG
P3270151.JPG (167.51 KiB) Просмотров: 832
P3270226.JPG
P3270226.JPG (166.16 KiB) Просмотров: 832
P3270255.JPG
P3270255.JPG (186.43 KiB) Просмотров: 832
sayyora.h
 
Сообщений: 7
Зарегистрирован: 25 апр 2014, 18:59
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: Учитель

Re: СамДЧТИ Талабалар турар жойи

Сообщение azamat » 25 апр 2014, 19:41

Juda yaxshi, sharoitlari zo'r ekan!
Администратор и программист www.samdchti.uz
Аватар пользователя
azamat
Администратор
 
Сообщений: 88
Зарегистрирован: 13 янв 2014, 08:38
Откуда: from home
Имя: Azamat
Фамилия: Razakov
Статус: другой


Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 2

cron