ТТЖ талабалар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ma'naviy sohaga doir masalalar uchun

ТТЖ талабалар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Сообщение manaviyat » 02 мар 2017, 17:55

2017 йил 1 март куни ТТЖ талабалар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Мамасолиев, декан ўринбосарлари Қ.Ҳакимов, Ў.Сатторов, О.Тилавов, саломатлик маслаҳат маркази раҳбари Ю.Сатторова, хотин-қизлар кенгаши раиси М.Нормуродова, устоз-мураббийлар кенгаши раиси Л.Ўсарова, “Камолот” ЁИҲ институт БТ етакчиси А.Нуритдинов, ТТЖ мудири Ш.Тилавов, ТТЖ талабалар кенгаши аъзолари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида талабаларнинг институт ички тартиб-қоидалари ва тартиб-интизомга риоя қилишлари, тозаликка риоя қилиш, чироқларни ўз вақтида ўчириш, кийиниш ва муомала маданияти, ҳар ҳафта пайшанба куни тозалик соатини ўтказиш, ТТЖ талабалар кенгаши фаолияти, ТТЖдан рухсатсиз кетган талабалар билан ишлаш ҳолати каби масалалар кўриб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида март ойи давомида “Энг намунали қават”, “Энг сариштали хона” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида эълон қилинди ҳамда ТТЖ талабалар кенгаши раиси, қават сардорлари ва барча талабаларга ушбу танловга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилишни инглиз тили факультети декан ўринбосари Қ.Ҳакимов олиб борди.
Вложения
3.jpg
3.jpg (175.48 KiB) Просмотров: 164
2.jpg
2.jpg (196.7 KiB) Просмотров: 164
1.jpg
1.jpg (215.98 KiB) Просмотров: 164
manaviyat
Прохожий
 
Сообщений: 51
Зарегистрирован: 02 апр 2015, 11:32
Имя: Ikrom
Фамилия: Mamasoliyev
Статус: другой

Вернуться в Ma'naviy-ma'rifiy bo'im

Кто сейчас на форуме

Сейчас этот форум просматривают: нет зарегистрированных пользователей и гости: 1

cron