Страница 1 из 1

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси долзарб вазифага айланмоқда

СообщениеДобавлено: 23 фев 2017, 19:54
manaviyat
2017 йил 23 февраль куни Самарқанд давлат чет тиллар институти роман-герман тиллари факультетида талабалар ўртасида жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлим бошлиғи, подполковник И.Расулов, бўлим инспектори Ғ.Жарқинов, ХООБ инспектори, майор Р.Қиличева, вилоят ИИБ бош мутахассиси Б.Аминов, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси М.Бурхонов, Руҳобод масжиди бош имом хатиби Т.Амировлар иштирок этишиб, ёшлар жиноятчилиги олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ёшларнинг бурч ва мажбуриятлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги қодилари, ОИТС ва гиёҳвандлик, диний экстремизм ва одам савдоси муаммоларига қарши курашиш бўйича маърузалар қилишди, талабалар билан дилдан суҳбат уюштириб, уларнинг саволарига жавоблар беришди
Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов олиб борди.