Страница 1 из 1

Талабаларни кичик бизнес, хусусий тадбиркорликка жалб этиш

СообщениеДобавлено: 22 фев 2017, 17:12
manaviyat
2017 йил 22 февраль куни институтда маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Факультетлараро ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “Олий таълим муассасаси талабаларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва кўмаклашиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда вилоят Марказий банки бўлим бошлиғи Л.Зияев, банк бош юрист маслаҳатчиси Т.Қодиров, “Агробанк” вилоят бўлими кредит бўлими бошлиғи С.Мирзахаджаев, вилоят Адлия бошқармаси тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ж.Зоҳидовлар иштирок этишиб, олий таълим муассалари талабаларини бизнес лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича амалий кўникмаларини хосил қилиш, талабаларга Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган солиқ, ташқи иқтисодий фаолият, молия – кредит соҳаларида берилган имтиёз ва преференцияларни тушунтириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларида талабаларга берилган имтиёз ва рағбатларни тушунтириш ва амалиётга тадбиқ этиш, бизнес режаларни турларини тушинтириш ва талабалар ишлаб чиқадиган бизнес режа вариантларининг методологиясини амалиётда қўллашни кўрсатиш, интерфаол асосда муҳокама этиш ва шу каби масалалар юзасидан маърузалар қилишди ҳамда талабаларнинг бизнес режа тузиш ва банк тизими билан боғлиқ берилган саволларига жавоблар беришди.
Семинар-тренингни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Норқулов олиб борди.